Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига "ўлим гуруҳлари"нинг хэштеглари учун тўсиқ қўйилади

520

Қирғизистоннинг алоқа бўйича давлат қўмитаси ўсмирларни ўз жонига қасд қилишга ундаши айтилаётан  «ўлим гуруҳлари»нинг хэштегларидан фаол фойдаланган фойдаланувчиларни тўхтатишини билдирди.

Алоқа бўйича давлат қўмитасининг вакили Нурлан Акунов Kloop.kg билан бўлган суҳбатида маҳкама «Кўк кит» ўйини ва «ўлим гуруҳлари» билан боғлиқ 19 хэштегдан фаол фойдаланганларни тўхтатишини айтди.

Унинг сўзларига кўра, фойдаланувчиларга ҳозирча «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидагина таъқиқ қўйилади. Акунов Қирғизистоннинг алоқа бўйича давлат қўмитаси Россиянинг Роскомнадзоридан бу ижтимоий тармоқни таъқиқлаш бўйича ёрдам сўрашини айтди.

«Биз Россиянинг Роскомнадзоридаги ҳамкасбларимизга улар ўша фойдаланувчиларни, ўша маълумотларни ўз серверидан чиқаришни илтимос қилиб мурожаат жўнатиш бўйича ташаббус кўтарамиз, сабаби хэштегларнинг рўйхати асосан “ВКонтакте” ижтимоий тармоғидан фойдаланади», — деди алоқа бўйича давлат қўмитасининг раиси.

Унинг сўзларига кўра, Роскомнадзордан ташқари давлат қўмитаси «ВКонтакте» ижтмоий тармоғи эгаларига ҳам мурожаат қилиб, уларни таъқиқлаш бўйича ёрдам беришни илтимос қилади.

«Хоҳлаган интернет-фойдаланувчиси ҳам ёрдам бера олади. Бунинг учун у хэштегнинг иловасини олиб, ўша тармоқнинг маъмуриятига арзланиши керак», — деди Акунов.

У таъқиқланиши мумкин бўлган бир неча хэштегларни санаб ўтди: #синийкит, #морекитов, #тихийдом, #разбудименяв420.

Бундан ташқари бош прокуратура ўсмирларни ўз жонини қасд қилишга ундаган айрим иловаларни топди, бироқ бу иловалар рўйхатини эълон қилмади.

Маҳкама ҳукуматга хат ёзиб, ўз жонига қасд қилиш ғоясини тарғиб қилган ўйинларни ижтиомий тармоқларда тарқатишга қарши чораларни ишлаб чиқиш бўйича таклифларни киритди.

Бу хэштеглар «Sputnik» нашридаги мақоладан кейин интернетнинг қирғиз сегментида жонли муҳокама қилина бошлаган «ўз-ўзини ўлдириш ўйинлари» ва «ўлим гуруҳлари» билан алоқада бўлмоқда. Унинг муаллифи ижтимоий тармоқдаги ўйинлар Россияда болаларнинг ўз жонига қасд қилишга сабаб бўлганини, улар энди «Қирғизистонга келганини» ёзишган.

Милиция Қирғизистонда бу ўйин сабабли ҳеч ким ўз жонига қасд қилмаганини айтмоқда.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова