"Келин" шоуси: телелойиҳани қўлловчилар ва унга қаршилар нима дейишади?

1152

КТРКдан намойиш қилина бошлаган «Келин» кўрсатуви тўғрисида турли фикрлар айтилмоқда. Интернет-фаоллардан бири лойиҳани қўллаб, бошқалариэса  уни танқид қилиб имзо йиға бошлашди. Бири кўрсатувда аёларни камситиш бор деса, иккинчиси чегарадан чиққан ҳеч нима йўқ дейди.

Нима учун «Келин» КТРКдан кўрсатилиши кераклигини айтиб беришни илтимос қилиб, Kloop.kg студияга лойиҳа муаллифи Хадича Харсановани ва кўрсатув иштирокчиси Рамиля Азизовани чақирди. Уларга қарши фикрдагилардан феминистлар Гүлайим Айилчи ва Рейна Артурова бўлди.

Иштирокчиларнинг муҳокамасидан қисқартирилган қисмларни таклиф қиламиз

Чапдан ўнгга: «Келин» лойиҳасининг муаллифи Хадича Харсанова, лойиҳадаги иштирокчилардан бири Рамиля Азизова, феминист ва Feministmin.kg блогининг муаллифи Гүлайим Айилчи, феминист ва социолог Рейна Артурова.
Чапдан ўнгга: «Келин» лойиҳасининг муаллифи Хадича Харсанова, лойиҳадаги иштирокчилардан бири Рамиля Азизова, феминист ва Feministmin.kg блогининг муаллифи Гүлайим Айилчи, феминист ва социолог Рейна Артурова.

Саралаш турида 26 қиз иштирок этиб, уларнинг ичидан кўрсатувнинг кейинги босқичига ўн иштирокчи танлаб олинган.

Унинг иштирокчилари сигир соғишдан бўғирсоқ пиширишгача бўлган турли синовлардан ўтиши керак бўлади, ғолибга бериладиган «сеп» — чет давлатга йўлланма ва гарнитура.

Барча топшириқларни улар «қайнонанинг» — жанжалкаш қайнонанинг телеобрази — назорати остида бажариши керак бўлади.

Муҳокаманинг тўлиқ видеоси:

http://

Суҳбат иштирокчилари:

  • КТРК каналидаги «Келин» лойиҳасининг муаллифи Хадича Харсанова.
  • Лойиҳанинг иштирокчиси Рамиля Азизова.
  • Феминист, Feministmin.kg блогининг муаллифи Гүлайим Айилчи.
  • Феминист, социолог Рейна Артурова.
  • Олиб борувчи Регина Им.

Нима учун лойиҳани қолдириш ёки ёпиш керак?

Хадича Харсанова, лойиҳа муаллифи:
Шаҳарлик томошабинга эмас, барчага қизиқарли бўлган бирор нарсани қилгимиз келди. Биринчи жамоатчилик каналида уни намойиш қилишимиз керак, сабаби халқнинг барчаси кўради.

Рейна Артурова, феминист:
Мен феминист, аёл ва бу ўлканинг фуқароси қатори айтаман. Бундай кўрсатувлар биринчи жамоатчилик каналида кўрсатилмаслиги керак.

Бу дастур келинни камситиш мумкин деган кўникмаларни оддий кўринишга айлантиради. Ўсмирлар шу кўрсатувни кўриб, оилавий муносабат қандай бўлишини ўрганишини хоҳламайман.

Саралаш босқичида 26 нафар қизлар иштирок этди.
Саралаш босқичида 26 нафар қизлар иштирок этди.

Нима учун қизлар кўрсатувда иштирок этишмоқда?

Рамиля Азизова, лойиҳа иштирокчиси:
Иштирокчи қатори айта оламан, ҳаммаси яхши ва қизиқарли бўлди. Бу лойиҳага иштирок этганим учун ҳеч ким койимади. Бу кўрсатув ёмон нарсага ўргатмайди, уни ҳеч қандай зиёни йўқ, шунинг учун у ТВ орқали намойиш қилиниши керак.

Аксинча, қизлар буни кўриши керак. Йўқ деганда картошкани пишириб беришни билмаган шаҳарлик қизлар.

Гулайим Айилчи, феминист:
Биз саралаш босқичини кўрдик — бу бир соатлик камситишдан иборат бўлди.

Нима учун биз келин сўзсиз қайсидир нарсаларни билиши керак деб ўйлаймиз? У биринчи навбатда инсон. Сизлар унга куёви ва қайнонасига қўшимча нарса қатори қараяпсизлар.

Хадича Харсанова, лойиҳа муаллифи:
Масала нимада? Биз қизларимизни шунчалик яхши кўриб, уларни чиройли малика қилиб тарбиялаб, ўстиряпмиз.

Бизнинг маликалар қимматбаҳо телефонларида селфи қилишни билишади, бироқ ҳеч нарса ўрганмаган. Менга қизиқ бўлди, агар шу қизларни олиб, уларни бирор нарса билан қизиқтирса — бизда шу пулни ютиб олиш имконияти — улар шунга қодирми?

Ўн кун оралиғида онлайн орқали 50 ариза тўпладик. Бизнинг кастингга 30 қиз келди, тасвирга олиш бошлангунга қадар 26 одамга етди, уларнинг орасидан биз ўнта яхшисини танлаб олдик.

Гулайим Айилчи, феминист:
Бу жуда қайғули мисол. Қизлар [кўрсатувга] пул учун келишди. Агар одам соврин учун шунга борса... Мен учун бу одамни камситувчи синовлар.

«Келин» кўрсатувининг иштирокчиси қайнонасининг совуб қолган чойи учун кечирим сўраб, янгисини қуйяпти (унинг ичида қайнонаси айтгандай бир нарса юрган бўлади).
«Келин» кўрсатувининг иштирокчиси қайнонасининг совуб қолган чойи учун кечирим сўраб, янгисини қуйяпти (унинг ичида қайнонаси айтгандай бир нарса юрган бўлади).

Нима учун келин янги оиланинг қоидаларини қабул қилиши керак?

Гулайим Айилчи, феминист:
саралашда сизлар бир кўринишни кўрсатдингиз. Қайнонаси: «Сени овқатинг тагига олди, нима қиласан? Сени калта юбкада юришинг менга ёқмаяпти, нима учун қисқа кийинасан?» — дейди.

Ёки бундай ҳам айтади: «Турмушга чиқсанг ҳам нимага қисқа юбка кийиб юрасан?»

Нима учун куёви ёки қайнонаси келин нима кишини айтиши керак?

Хадича Харсанова, лойиҳа муаллифи:
Сиз бошқа мусофир юртга кетяпсиз дейлик, масалан Сурияга. Сиз замонавий юрган чиройли қизсиз, феминист, шим ёки қисқа юбка кия оласиз.

У ерда бўлганизда феминист бўйича қоласиз, бироқ буни кўрсатасизми?

Гулайим Айилчи, феминист:
Бу умуман бошқа нарсалар.

Рейна Артурова, феминист:
Дубайда шимда юрсангиз бўлади, Суриянинг диндор бўлмаган қисмларида ҳам. Биз ИШИД тўғрисида гапирмадик. Биз  ибодатхонага келмадик.

Теле қайнона.
Теле қайнона.

Нима учун кўрсатувда қайнонанинг образи шундай?

Хадича Харсанова, лойиҳа муаллифи:
Дастуримизда биз «ёмонликнинг шифокори» образини яратдик. Биз чақирган актриса, менимча, ўз ролини махорат билан ижро этган. Кўрсатувни тўлиқ кўрсангиз келинлар қайноанини айрим ҳолларда ҳурмат қилганини сезасизлар.

Рамиля Азизова, лойиҳа иштирокчиси:
«Чакагингни ёп! Мен ўзим биламан!» деб айтгим келган вазиятлар бўлди.

«Бўлди, бас» деб айтгим келди, кейин қайта ўйланиб, ўзим ҳақиқий ҳаётда нима қилардим дедим. Йўқ, мен қайнонамга бундай сўзларни айтолмасдим.

Рейна Артурова, феминист:
Яшаётган аёллар бу образни кўрса нима дейишади? «Бошқалар бизни шундай жанжалкаш қатори кўришадими?» деб ўйламаслиги керак.

Мен келинлари билан умуман бошқача муносабатда бўлган опаларни биламан.

Хадича Харсанова, лойиҳа муаллифи:
Шу вақтда мана шундай [кўрсатувдагидай] одамлар ҳам кўп. Ўзларига сиртдан қарашсин. Қандай кўринар экан. Хулоса чиқаришсин.

Тармоқдаги муҳокамада «Куёв бола» деган кўрсатув олиш тўғрисидаги фикрларини ёзганлар ҳам бўлди. Одат бўйича куёв боланинг 70дан ортиқ вазифалари бор экан, уларни кўпи билмайди. Бизни бу нарса қизиқтирди.

Асосийси бу нарса оддий элга қизиқарли бўлиши керак. Бу барчага қизиқарли бўлиши шарт.

Қизлар уй юмушлари бўйича беллашишади.
Қизлар уй юмушлари бўйича беллашишади.

Лойиҳанинг аудиторияси қандай?

Хадича Харсанова, лойиҳаси муаллифи:
Кўп кишилар уларни қул, хушомад деб айтишмоқда. Йўқ улар ўз маҳоратларини текшириб, уни кўрсатишмоқда.

Маҳорат йўқ бўлса мен унга ўргатиш керак деб ҳисоблайман. Нима учун тил ўрганиш яхши, таом тайёрлашни ўрганиш ёмон бўлади?

Гулайим Айилчи, феминист:
Сизлар буни асосан чекка ҳудудлардаги қизлар кўради деяпсизлар, бироқ уларнинг ҳаммаси буларни қила олади.

Хадича Харсанова, лойиҳа муаллифи:
Ҳа, уларни кулгиси келади.

Гулайим Айилчи, феминист:
Ҳа, шаҳарлик қизларни кўриш уларга кулгили бўлади. Демак сизлар «қишлоқлик ва шаҳарлик» қизлар орасида қарама-қаршилик яратган бўласизлар.

Қишлоқдаги қизлар бусиз ҳам оила юкини кўтаришади. Бизда аёл киши аравага қўшилган от каби рўзғорни тортишади. Сизлар ҳам уларнинг зиммасига юк ортяпсизлар.

Хадича Харсанова, лойиҳа муаллифи:
Биз уларнинг устига қўшимча нарса юкламадик. Кейин бу масала фақат Қирғизистонда эмас.

Бу Тожикистонда, Ўзбекистонда, Россияда ҳам бор.

Гулайим Айилчи, феминист:
Унда шунчалик бўлибди, дарров Афғонистонга қараб йўналтира қолайлик.

Теле қайнонани кўндириш учун иштирокчи қизлар куйлаб ҳам беришди.
Теле қайнонани кўндириш учун иштирокчи қизлар куйлаб ҳам беришди.

Нима учун келажакни давом эттириш мавзусини акс эттириш аҳамиятли?

Рейна Артурова, феминист:
Агар ҳомиладор вақтида ўзига қандай эътибор бериш керак, оилани қандай режалаштириш керак эканлигини ўргатса яхши бўларди.

Хадича Харсанова, лойиҳа муаллифи:
Рейна, мен саломатлик тўғрисида тасвирга олиб юрдим. Ишонасизми? Рейтинглар унча бўлмади.

Мен соғлом авлод тўғрисида алоҳида серия тасвирга олдим дейлик. Сизлар уни қандай тасаввур қиласизлар?

Мен уни одоби билан қандай кўрсата оламан?

Мен уни кўрсата олмайман. Мен нима мана бундай қилиб плакат ёнида тураманми? Бу аҳмоқлик-да.

Рейна Артурова, феминист:
Одоблиликми? Нима учун бу одобсизлик бўлади? Бу бизнинг танамизку.

Гулайим Айилчи, феминист:
Бизда ҳомиладор вақтида келинлар шундай ишлаши керак. Унинг ҳомиладор эканлигига ҳеч ким аҳамият бермайди.

Регина Им, Kloop.kgнинг олиб борувчиси:
Сизларнинг кўрсатувингизда қизларниyu ўзини ҳомиладор деб тасаввур қилиб, қайнонаси эса уларга сигир соғдириб, хўжалик ишларини қилдирган топшириқлар ҳам бор эдими?

Хадича Харсанова, лойиҳам муаллифи:
Биз сизларга ёвуздек кўринсак керак, бироқ бизда бундай эмас.

Шоуда аёлларнинг «асосий билимлари» текширилади.
Шоуда аёлларнинг «асосий билимлари» текширилади.

Аёлнинг «асосий билимлари» нимадан иборат?

Хадича Харсанова, лойиҳа муаллифи:
Биз маълум бир ҳаётий тажрибаларини текширамиз, улар қизларнинг ҳаёти енгилроқ бўлишига ёрдам беради.

У турмуш қурмаслиги ҳам мумкин. Бу аёл киши учун асосий кўникма.

Гулайим Айилчи, феминист:
Нима учун аёлларники?

Хадича Харсанова, лойиҳа муаллифи:
Сабаби биз бунга яхши мослашганмиз.

Гулайим Айилчи, феминист:
Сизлар бу вазифалар фақат аёлларники деб кўрсатилаётганини тушуняпсизларми? Фақат аёлларнинг ёки эркакларнинг вазифаси бўлмайди.

Ҳеч қайси аёл эркакка хизмат қилишга мажбур эмас.

Рамиля Азизова, лойиҳа иштирокчиси:
Қадимдан аёлнинг вазифаси — бола туғиб, оиланинг файзи бўлиш.

Гулайим Айилчи, феминист:
Бу вазифа деб қаерда ёзилган?

Рамиля Азизова, лойиҳа иштирокчиси:
Аёл бу дунёга аёл бўлиб келишини тушунсангиз керак. Уни аёл дунёга келтиради, аёл.

Рейна Артурова, феминист:
Эркак ҳам бунда иштирок этади. Буни ҳам билсангиз керак?

Хадича Харсанова, лойиҳа муаллифи:
Иштирок этади, бироқ туғмайди.

Рейна Артурова, феминист:
Эркакнинг туғишдаги ролини камситмаслик керак.

Кўрсатув иштирокчиси Рамиля Азизова.
Кўрсатув иштирокчиси Рамиля Азизова.

Нима учун аёл эркак кишига ғамхўрлик қилиши керак?

Рамиля Азизова, лойиҳа иштирокчиси:
Ўз эрига ҳамхўрлик қилишнинг нимаси ёмон? Мен бу томондан ўзимни қул деб ҳисобламайман. Бу мен учун ёмонлик бўлмайди.

Нима учун? Сабаби мен унга нонушта тайёрлайман.
Балки кечда унга ёқимли кайфият тортиқ қиламан. Уқалабми ёки бошқа нарсами. Бунинг эвазига мен юз карра кўпроқ нарса оламан.

Гулайим Айилчи, феминист:
Масалан нима?

Рамиля Азизова, лойиҳа иштирокчиси:
Севги, ҳурмат.

Рейна Артурова, феминист:
У сизни буларсиз ҳурмат қилмайдими?

Рамиля Азизова, лойиҳа иштирокчиси:
Йўқ.

Муаллиф: Регина Им