Қирғизистон: суд ижтимоий тармоқларда "ўлим гуруҳлари"га тўсиқ қўйишга изн берди

890

Бишкек шаҳрининг Октябрь район суди ўсмирларнинг ўз жонига қасд қилишга ундаяпти дейилган ижтимоий тармоқлардаги гуруҳларга ҳамда саҳифаларга тўсиқ қўйиш тўғрисидаги Бош прокуратуранинг шикоятини қаноатлантирди.

Суд ўз қарорини бугун, 10 февралда, Бош прокуратуранинг аризаси асосида чиқарди. Бош назоратчи орган “ўлим гуруҳлари”га тўчиқ қўйиш ҳақидаги илтимосини маълумот хавфсизлигини таъминлаш ва балоғатга етмаганларни ҳимоя қилиш билан изоҳлади.

«Мазкур суд қарори билан ижтимоий тармоқларда жойлашган “ўлим гуруҳлари”даги маълумотларни Қирғизистон Республикасининг ҳудудида тарқатишга таъқиқ қўйилади”, — деб билдирди бош прокуратура.

Қирғизистонда ҳамда бундан ташқари ҳудудларда тўсиқ қўйиш иши билан Ахборот технологиялар ҳамда алоқа бўйича давлат комитети шуғулланмоқчи.

Бу қай тарзда олиб борилиши ҳозирча номаълум. Шунингдек ахборот технологиялари бўйича давлат комитетининг ижтимоий тармоқнинг ўзига муаммо яратмай ундаги саҳифага тўсиқ қўя олиш имкони номаълум.

Давлат комитетининг ҳамда Бош прокуратура вакилларидан изоҳ олиш имкони бўлмади.

«Спутник» нашрининг 30 январдагы мақоласидан кейин ижтимоий тармоқлардаги ўсмирларнинг “Ўз жонига қасд қилишга туртувчи” ўйинлар доирасида Қирғизистонда қизғин муҳокамалар бошланган.

Барчани хавотирлангани билан бу ўйин сабабидан бирор ўсмир ўз жонига қасд  қилгани бўйича бирорта ҳам далил йўқ  — буни Kloop.kgга берган эксклюзив интервьюсида ИИМнинг қошидаги Ўсмирлар билан ишлаш инспекциясининг етакчиси Азамат Абдрахманов тасдиқлади.

Умумий олганда, расмий маълумотлар бўйича, 2016 йили 96 ўсмир ўз жонига қасд қилган. Абдрахмановнинг айтишича, бу кўрсатгик 2011 йилдан бери беш йил қатори билан камайиб турган.

Ўзига қасд қилиш ўйинлари Қирғизистонга Россиядаги интернет сегментидан ёки ОАВдаги мақолалардан келиши мумкин.

«Кўк кит (синий кит)» ўйини («тинч уй (тихий дом)» деган от билан ҳам таниқли) Россияда пайдо бўлиб, бу ҳақда 2016 йили «Новая газета»да  баҳсли материал эълон қилинган.

Бироқ газета мақоласи медиа жамоатчиликнинг танқидига учраган. Чунки материалда ижтимоий тармоқлардаги ўйин билан ўзига қасд қилиш воқеаларининг ўртасидаги сабаб-натижа алоқалари исбот билан келтирилмаган.

Қирғизистонда ҳам Россиядаги каби ўз жонига қасд қилиш ўйинлари дейилган воқеалар ахолини ваҳимага солган.

Унинг кўлами шунчалик йирик бўлганлигидан Бишкекда белуханинг (кит мисол жонивор) суратини бўяб ташлашган.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев