Қирғизистонлик уч полвон жаҳон рейтингининг олдинги 5 ўрнини эгаллади

697

Айсулуу Тинибекова, Арсен Эралиев ҳамда Эламан Догдурбек уулу Халқаро спорт кураши федерациясининг оллдинги 5 ўрнини эгаллади. Яна беш қирғизистонлик олдинги 20 полвонлар орасидан ўрин эгаллади.

Айсулуу Тинибекова Риодаги Олимпиада ўйинларида. Бронза медаль учун мусобақада. Сурат: rio2016.com
Айсулуу Тинибекова Риодаги Олимпиада ўйинларида. Бронза медаль учун мусобақада. Сурат: rio2016.com

«Иван Яригин-2017» гран-присининг ғолиби Айсулуу Тинибекова Халқаро спорт кураши федерациясининг UWW (United World Wrestling) — Дунё кураш иттифоқининг янги рейтингида 5-ўринни олди.

 

Риодаги Олимпиада ўйинларида Тинибекова бронза медаль учун курашда ютқазиб қўйиб, 5-ўринга эга бўлган.

Арсен Эралиев Риодаги Олимпиада ўйинларида. Бронза медаль учун кураш. Сурат: АК
Арсен Эралиев Риодаги Олимпиада ўйинларида. Бронза медаль учун кураш. Сурат: АК

Ўз вазн категориясида (59 кг ) грек-рим кураши бўйича курашчи Арсен Эралиев ҳам 5-ўрин олди. Риодаги Олимпиада ўйинларида Эралиев бронза медаль учун курашга етган, бироқ Ўзбекистондан келган полвондан мағлуб бўлиб, ўйинни 5-ўрин билан якунлаган.

Айни вазн тоифасида ҳозирги Осиё чемпиони ҳамда талабалар орасидаги жаҳон чемпиони Канибек Жолчубеков 10-ўринни эгаллади.

Грек-рим усулидаги курашнинг жаҳон рейтингида Руслан Царев (71 кг.ча) — 15-ўрин билан, Мурат Рамонов (130 килограммгача) — 15-орун билан жана студенттер арасиндаги дүйнө чемпиону Эсен Асанов (75 килограммгача) — 20-ўрин билан кирди.

Эламан Догдурбек уулу Кореядлаги Осиё ўйинларинда. Сурат: АКИпресс
Эламан Догдурбек уулу Кореядлаги Осиё ўйинларинда. Сурат: АКИпресс

Эркин кураш бўйича рейтингда 79 кг вазнгача Венгриядаги жаҳон чемпионатининг бронза медалининг эгаси бўлган Эламан Догдурбек уулу 4-ўринни эгаллади.

97 кг вазнгача бўлган тоифада эса Осиё чемионатининг бронза медалининг соҳиби Магомед Мусаев 11-ўринга эга бўлди.

Рейтингда асосан Россия спорчилари кўп. Аниқроқ айтганда жаҳон рейтингида ҳар бир тўртинчи полвон россиялик.

Муаллиф: Каминат Имирханова