АҚШ: Кириш таъқиқи грин-картаси бор муҳожирларга алоқаси йўқ

664

Президент Трампнинг фармони бўйича асосан мусулмон халқи яшаган етти давлатнинг фуқароларига АҚШ ҳудудига кириш вақтинча таъқиқланди. Бироқ бу қарорга грин-карта соҳиби бўлган фуқароларнинг алоқаси йўқ.

Шон Спайсер. Сурат: REUTERS/Carlos Barria
Шон Спайсер. Сурат: REUTERS/Carlos Barria

Фуқароларига Трампнинг фармонига кўра АҚШга кириш таъқиқланган етти давлатдан келган грин-карта эгалари Америкага келиб, шу ҳудудда қолса бўлади. Бу ҳақда матбуот йиғинида Оқ уйнинг матбуот котиби Шон Спайсер айтди.

Президент фармонига тегишли ўзгартиришлар киритилди. Фармоннинг аввалги версиясида грин-карта эгалари АҚШ ҳудудига кириш учун махсус рухсат олиши керак эди. Улар визасиз кириш дастури бўйича ариза бериб, АҚШга 90 кун киролмас эди.

«Улар учун бундан кейин махсус ариза беришнинг зарурати бўлмайди, сабаби улар қонуний резидентлар бўлгандан сўнг буни уларга кераги йўқ», — деди Спайсер.

Сурат: Getty Images
Сурат: Getty Images

Асосан мусулмон халқи яшаган етти давлатнинг фуқароларига АҚШ ҳудудига киришни вақтинча таъқиқлаган фармонни президент Дональд Трамп 27-январда имзолаган. Президент маъмуриятининг маълумотига кўра, фармон «АҚШни террордан ҳимоя қилишга» йўналтирилган ва ўлкага «радикал исломчиларнинг» киришини таъқиқлашни таъминлайди.

Фуқароси АҚШга кириш таъқиқланган давлатларнинг қаторига Сурия, Эрон, Ироқ, Ливия, Сомали, Судан ва Яман кирди. Таъқиқ камида 90 кун сақланади. Суриядан келган қочқинларни қабул қилиш номаълум муддатгача қолдирилади. Қора рўйхатда қолган олти ўлка учун бу қонун 120 кунгача сақланади.

Қочқинлардан ташқари АҚШ орқали транзит билан учиб ўтиши керак бўлган бошқа давлатларнинг қўш фуқаролиги бор яшовчилари ҳам таъқиққа қўшилиб қолишди.

Сергей Брин Дональд Трамп фармонига қарши норозилик акциясида. Сурат: Twitter
Сергей Брин Дональд Трамп фармонига қарши норозилик акциясида. Сурат: Twitter

Президент фармони оммавий норозилик ва келишмовчиликларга сабаб бўлди. Фармонга қарши норозиликни собиқ президент Барак Обама, «Google» компаниясининг асосчиларидан бири Сергей Брин ва бошқа америкалик машҳур инсонлар қўллашди.

Америкаликлар шаҳар кўчаларига ва аэропорт майдонига чиқиб, муҳожирларни АҚШга киритишни талаб қилишди.

АҚШнинг 16 штатида бош прокурорлар Трампнинг фармони АҚШ Конституциясига қарши келяпти деб баҳолашган. Бундан ташқари фармон АҚШда 1965-йили қабул қилинган Харт-Селлер қонунига ҳам қарши келади. Мазкур қонун АҚШга келган муҳожирларни фуқаролик асосида чеклашни тақиқлаган.

Муаллиф: Эльвира Муратова