«Ата Мекен» ва «Онугуу-Прогресс» ҳукуматнинг истеъфосини талаб қилишди

589

«Ата Мекен» раҳбари Омурбек Текебаев премьер-министр Сооронбай Жээнбеков Қирғизистонни ЕОИИга кириш масалсини хал қилолмади деб, уни хизматдан кетишини таклиф қилди.

Текебаевнинг фикрича, қирғиз ҳукумати Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Беларусия ва Арманистон кирган Евроосиё иқтисодий иттифоқига Қирғизистонни изчил равишда кириш масаласини хал қилолмаган.

«ЕОИИ ғоясини ёмон кўрсатганлиги учун ҳозирги ҳукумат таркибига ишончсизлик жараёнини бошлашга керакли имзолар йиғишга киришамиз», — деди у.

«Онугуу-Прогресс» фракциясининг етакчиси Бакит Торобаев ҳам премьер-министрнинг ишидан норозилигини билдирди. «Қирғизистонни ЕОИИга кириш масалалари» учун Жээнбековга ўз хоҳиши билан хизматдан кетишини таклиф қилди.

«Ҳурматли Сооронбай Шарипович, бу вазиятни сиз яхшилай олишингизга мен ишонмайман, сизнинг ўрнингизда бўлганимда хизматдан ўз эрким билан кетиш тўғрисида ўйланар эдим», — деди Торобаев.

Жогорку Кенеш 2-февралда Жээнбековнинг ЕОИИга киргандан кейинги ҳолати тўғрисидаги маълумотни тинглашди. У келтирган сонлар бўйича Қирғизистон ЕОИИга киргандан кейин 2016-йили экспортнинг кўлами 8,1 фоизга, импортнинг ҳажми эса 18,5 фоизга пастлаган.

«Республика — Ата-Журт»нинг раҳбари Омурбек Бабанов унинг фракцияси ҳукумат фаолиятини ўз йиғинида қарашини билдирди, бироқ қўшимча бошқа маълумот бермади.

Ҳукуматга ишонмаслик масаласини қараш учун уни парламентарийларнинг учдан бири ёки аниқроқ айтганда, 40дан кам бўлмаган депутат қўллаши керак.

«Ата Мекен»нинг 11 мандати борю Агар унга кўпчилик коалициясига кирмаган яна икки фракция қўшилса — «Онугуу-Прогресс» ва «Республика — Ата-Журт» — шунда қўллаганларнинг сони тегишили кўрсаткичдан ортади. Шунда Жогорку Кенеш ҳукуматни истеъфога чиқариш масаласини ўз йиғинида қараши керак бўлади.

Муаллифлар: Нуржамал Жанибекова, Чингиз Асангулов

Сурат: gov.kg