Бишкек: Бўялган китларнинг ўрнига янги граффити чизилади

585

Бўялган китлар чизилган бинога эгалик қилган турфирманинг директори баҳорда янги граффити пайдо бўлишини билдирди. Рамзи кўк кит бўлиб ҳисобланган ўсмирни «ўз жонига қасд қилишга туртки бўлган ўйинлар» тўғрисида ижтимоий тармоқларда қизғин баҳс бўлаётганда икки оқ кит тасвирланган расмни бўяб қўйишган эди.

C.A.T сайёҳлик фирмасининг директори Данияр Казаков Kloop.kgга берган интервьюсида билдиришича, компания янги суратни аввалги граффитининг муаллифи Сергей Келлерга чиздирган.

«Об-ҳаво исиганда биз у ерга бошқа расм чиздирамиз. Чиройли бир нарсани. Балки бошқа жониворни», — деди у.

Казаковнинг сўзларига кўра, ўсмирларни ўз жонига қасд қилишга ундаган ўйинларга «оз бўлса ҳам ёрдам бермаслиги учун» компания граффитини бўяб ташлашга қарор қилган.

«Бу бизнинг қароримиз. Милиция ходимлари келиб сўрашди: “Ким чизган?”, “Нима учун бу расмни?” деб». Мен, ҳақиқатни айтайин, бу ўйин тўғрисида ҳеч нарса билмас эканман. Бу ҳақда эшитганимдан кейин бўлган воқеани кўриб, [бўяш тўғрисида] қарор чиқардим», — деди Казаков.

Бўялган граффитида кўк китлар эмас, оқ дельфинлар тасвирланганини яна бир бор эслатиб ўтди. Уларни чизиш ғояси Ванкувердаги акванариумга боргандан кейин пайдо бўлганини айтди.

«Унда (акванариумда) дельфинлар болалар билан ўйнашиб, унинг ён томонлари ойнадан, болалар пастга тушиб, уларни сузиб юрганларини кўра олишади», — деб тушунтирди турфирманинг директори.

Кеча 1-февралда Бишкек ШИИБи Чуй-Панфилов кўчаларининг кесилишидаги бинода китлар тасвирланган граффитининг пайдо бўлишини текширишга қарор қилган. Бундай қадамга улар ўсмирларни ўз жонига қасд қилишга ундаган ўйинлар тўғрисида кучли муҳокама бошланганда боришган.

«Ўлим гуруҳлари»

Ўсмирлар орасида ўз жонига қасд қилиш мавзуси интернетнинг қирғиз сегментида «Спутник» нашрининг мақоласидан кейин бошланган, унинг муаллифлари ўз жонига қасд қилишга ундаган ўйин «Қирғизистонга етди» деб ёзишган.

Бироқ милиция Қирғизистонда интернетдаги материал сабабли ўз жонига қасд қилган ҳолат бўлмаганини билдирди.

Шунга қарамай, ИИМ интернетда «ўсмирларнинг ўз жонига қасд қилишга ундаган ўйинларнинг тарқалишини» назорат қилишга ваъда берди, бироқ бу иш қандай амалга оширилиши номаълум.

Биринчи марта «ўлим гуруҳлари»нинг мавзуси Россиянинг «Новая газета» нашрининг мақоласида тасвирланган.

Мақолага кўра, бу «ўйиннинг» маъноси бўйича бундай гуруҳларнинг маъмуриятлари мактаб ўқувчиларини ўйинга чақириб, айим бир хэштеглардан фойдаланиш билан ижтимоий тармоқларда кўк китнинг расмини қўйишни таклиф қилишади. Кейин улар мактаб ўқувчиларини турли топшириқларни бажаришга кўндириб, охирида ўз жонига қасд қилишгача олиб борган топшириқларни беришади.

«Новая газета»нинг материали журналислар жамоатчилиги томонидан танқид қилинган. Ҳамкасблар мақолада ўз жонига қасд қилиш билан «ўлим гуруҳлари»нинг орасидаги сабаб ва натижаларга боғлиқлигини исботламаган деб ҳисоблашган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

Сурат: Сергей Белошапкин