Евроиттифоқ Грузия учун визасиз тартибни киритишни қўллади

627

Европарламент депутатлари пленар йиғинда Грузия учун визасиў тартибни киритишни қўллашди. Энди биометрик паспортлари бор бу ўлканинг фуқаролари Евроиттифоқ (ЕИ) ўлкаларига эркин кела олишади.    

Европарламент депутатларининг кўпчилиги бу қарорга овоз беришди. У Евроиттифоқнинг расмий журналида эълон қилингандан сўнг кучга киради.

Бироқ қандайдир қонунбузарликлар содир бўлса, визасиз тартиб тўхтатилиши тўғрисида огоҳлантирди ЕИ.

Визасиз тартиб биометрик паспортлари бор Грузия фуқароларига ва яна 90 кунгача сафарларга фойдаланилади. «Табриклайман! Бу чиндан ҳам тарихий воқеа!» — дейди ўз твиттерида Грузиянинг премьер-министри Георгий Квирикашвили.

Бу тартибни киритиш тўғрисидаги сўзлашувлар 2012-йилдан бери олиб борилган.

Еврокомиссия бир неча марта парламентни Грузияга визани олиб ташлашга чақирган. 12-январда Европарламентнинг ички ишлар ва фуқаровий эркинликлар бўйича қўмитаси бу қарорни қўллаган.

«Еврокомиссия 2016-йилнинг мартида визалик тартибни бекор қилиш бўйича ҳаракатлар режасини Грузия тўлиқ бажарди деган хулоса чиқарган, шу сабабли мен Европарламентни бу қарорни қўллашга чақирдим», — деди миграция, ички ишлар ва фуқаролик бўйича комиссар Димитрис Аврамопулос.

Еврокомиссия Грузиядан ташқари Украина учун ҳам визани бекор қилиш таклифини киритган. Бироқ аввалроқ Европарламент бу масалани кўриб чиқишни 2017-йилнинг апрелига жилдирган эди.

Муаллиф: Айдар Айбеков

Сурат: AP