"Энг ақлли"нинг қирғизча варианти ёки аҳмақона саволлар

748

«Фикр» рубрикасида эълон қилинган материаллар муаллифнинг шахсий  қарашларини билдиради.

Колонка муаллифи Бекзат Пирматов. TopTash студиясининг етакчиси.
Колонка муаллифи Бекзат Пирматов. TopTash студиясининг етакчиси.

СТСда «Энг ақлли» деган дастур бор эди, эсингиздами? Уни Тина Канделаки олиб боради, у шунга мос: кўриниши доим яхши, болалар билан эркин суҳбатлашиб, саволларни ёруғлик тезлигида ўқир эди.

Тўғрисини айтсам, мен саволларни эшитиш у ёқда турсин, ўқишга ҳам улгирмас эдим, сабаби тўппончадай болалар уларга жуда тез жавоб беришар эди.

«Энг ақлли» теледастури. Сурат: MusicGirl07.
«Энг ақлли» теледастури. Сурат: MusicGirl07.

Бу дастур ўзинингни ожиз ҳис қилишга сабаб бўлган. Албатта, бундан ҳам қийин дастур бор, у «Ақлли қизлар ва болалар» деб аталади, у ерда ўзинги ожиз эмас, умуман ҳисобда йўқдай ҳис қиласан. Бироқ бу янги билим олишга туртки беради.

«Ақлли болалар ва қизлар» теледастури. Сурат: Биринчи канал.
«Ақлли болалар ва қизлар» теледастури. Сурат: Биринчи канал.

Мана энди КТРКда «Энг ақлли» дастурига ўхшаган дастур бор экан, «Ақил Ордо» деб аталади. Интернетда тасодифан кўриб қолиб кўзимни узолмай қолдим.

Кулиш эмас, бироқ болалар маориф министрлиги каби КТРКга ҳам ёрдам керак экан. Бу дастурни интеллектуал эмас, ҳажвий десак тўғрироқ бўлади.

Бу ерда декорация ёки бюджет тўғрисида сўз бўлмади, уни Москва билан солиштириш тўғримас. Гап олиб борувчи соатига беш чақирим тезлик билан саволлларни ўқиганида ҳам эмас, албатта, Салтанат Саматова ҳам бир қанча тезроқ ўқий олади ҳам дейлик, бироқ ундай қилса, болаларнинг боши ёрилиб кетмайдими.

Қисқаси гап майда камчиликларда эмас,гарчи улар майда бўлмаса ҳам. Бўлгани КТРК бизни Қирғизистон Республикасининг бош каналидан эмас, беш ёшли боладан жавоб сўрагандай талаб қилишга кўндириб қўйган — бир нарса қиляпти, шунисига ҳам раҳмат дегандай.

Биз эса танқид қилишнигина биламиз-да. Ке, майли энди, йўқ деганда нималардир қилишяпти, кўриб қўяверайлик.

Дастурда иштирок этганлар ёш болалар эмас, у ерда асосан 10-синфнинг ўқувчилари иштирок этади, бироқ саволлари... бундай аҳмақона саволлар эртакда ҳам йўқ.

Савол: Йил давомида яшил рангда бўладиган ўсимлик қайси? Сурат: «Ақил Ордо» дастуридан кадр.
Савол: Йил давомида яшил рангда бўладиган ўсимлик қайси? Сурат: «Ақл Ордо» дастуридан кадр.

Россиядагига солиштирсак, «Ақил Ордо»даги болалар жуда секин жавоб беришмоқда, бўлганда ҳам жуда оддий, жўн саволларга.

У ердаги бир неча саволларга билими йўқ киши ҳам, исталган аҳмоқ ҳам жавоб бера олади.

Савол: Бир ойда неча кун бор? Сурат: «Ақл Ордо» дастуридан кадр.
Савол: Бир ойда неча кун бор? Сурат: «Ақл Ордо» дастуридан кадр.

Иккинчи доирада бир дақиқа ичида бу категорияда иложи борича кўпроқ жавоб бериш керак. Категорияларнинг танланиши ҳам қизиқ, у ерда ҳеч  қачон кимё, астрономия, бадиий санъат деган категориялар  бўлмайди, физика билан математика жуда кам учрайди.

Математика бўлсада , уни кимдир эрлик қилиб танлаб олган тақдирда ҳам, саволлар «Олти карра саккиз неччи?» каби бўлади.

Ўлиб кетай, ишонасизларми? Олти карра саккиз!

Савол: Отангнинг онаси сенга ким бўлади? Сурат: «Ақл Ордо» дастуридан кадр.
Савол: Отангнинг онаси сенга ким бўлади? Сурат: «Ақл Ордо» дастуридан кадр.

Шунингдек, бу ерда «Мақоллар», «Қирғиз тили» ва «Ҳа ёки йўқ» деган категориялар бор. «Ҳа ёки йўқ» деган категорияда «Ҳа», кейин ишонасизларми, «йўқ» деб жавоб бериш керак.

Менинг фикримча, бу дастур ёшларни завқлантириб, ақлли болаларни кўрганда уларга хавас қилиб, шунингдек улардан ҳам ақлли бўлишга ҳаракат қилишлари керак эди. Бироқ бу дастурни кўрганда биз ботқоққа ботаётганимизни тушунасан.

Савол: Ўқувчилар ёзда нимага чиқади? Сурат: «Ақл Ордо» дастуридан кадр.
Савол: Ўқувчилар ёзда нимага чиқади? Сурат: «Ақл Ордо» дастуридан кадр.

Бу дастурнинг муҳаррирлари бизни бутунлай миллий каналимизнинг балки бутун ўлканинг номидан халқ олдига чиқишмоқда. Мана шу 16 ёшдаги иштирокчидан бир ҳафтада қанча кун бор эканини қандай сўрайди?

Ёки «Туғилган кунингда нима ейсан?» деган саволга қандай жавоб берса бўлади?

Унда нима учун олиб борувчи ҳам, болалар ҳам бу қандай бемаъни савол деб сўрашмайди, а?

Қисқаси бизни ўлканинг шиори «Йўқ деганда бирор нарса қилишмайдими» деб қўйса бўлар экан. Бу сўз билан кўринган  “расволикни” оқлайверса бўлади. Ўз уйингизда билганингизни қилинг, бироқ буни миллий канал дейди.

Савол: Ёввойи ҳайвонлар подшоси? Сурат: «Ақл Ордо» дастуридан кадр.
Савол: Ёввойи ҳайвонлар подшоси? Сурат: «Ақл Ордо» дастуридан кадр.

Менга мана шундай “ўхшамаган” сони дуч келган экан десам, йўқ, дастурнинг барчаси ҳам ҳажвга мос экан. Мана йиллик финалдаги айрим саволлар. Бу финал, [дастурда] фақат ақллилар қолган.

Мана айрим саволлар:

— Бугун қайси күн?

— Бир ҳафтада неча кун бор?

— Ҳайвонлар подшоси?

— Бир ойда неча кун бор?

— Янги йил қачон?

— Қувноқ дўмбоқчалар қандай шаклда?

— Миллионда нечта нол бор?

— Туғилган кунингда нима ейсан?

Савол: Энг қўрқоқ ҳайвон? Сурат: «Ақл Ордо» дастуридан кадр.
Савол: Энг қўрқоқ ҳайвон? Сурат: «Ақл Ордо» дастуридан кадр.

Мана бизнинг келажагимиз.

2017 йилдаги видео

2016 йилдаги видео