Мактаб ўқувчисининг ўлимидан кейин «ўз жонига қасд қилишга бориш» бўйича жиноий иш қўзғалди

639

Бишкекда 8-синфнинг ўқувчиси 5-қаватдан ўзини ташлаб юборгандан кейин милиция «Ўз жонига қасд қилишга кўндириш» ва «Ўз жонига қасд қилишга бориш» моддалари бўйича жиноий иш қўзғади. Милиция марҳумнинг ижтимоий тармоқларини ва унинг оиласи, дўстлари билан бўлган муносабатларини текширмоқда.

Ҳозирда ўз жонига қасд қилиш воқеасини Свердлов районининг РИИБи текширмоқда. ИИМнинг матбуот матбуот марказининг ходими Эрнис Осмонбаев Kloop.kg билан бўлган суҳбатида ҳозир боланинг ижтимоий тармоқдаги акккаунтлари ва унинг оиласи, дўстлари билан бўлган муносабатлари текширилаётганини айтди.

«Иш яқинда қўзғалди, биз терговни давом эттиряпмиз. Унинг ўз жонига қасд қилишига кимларнинг алоқаси бўлиши мумкинлигини аниқланяпмиз. Ҳозир боланинг телефони, компьютери, дўстлари, қариндошлари билан бўлган муносабатларини текширяпмиз. Марҳумнинг "ўлим гуруҳи" билан алоқасини текширяпмиз. Бу ҳақда кейин айтиб берамиз», — деди Осмонбаев.

Иш бўйича барча зарур экспертизалар тайинланди.

Мактаб ўқувчиси 1-февралда эрталаб «Шарқ-5» кичик районида бешинчи қаватдаги деразадан ўзини ташлаган. У № 12-мактаб-гимназиясида ўқиган.

«Ўлим гуруҳлари»

Ўсмирлар орасида ўз жонига қасд қилиш мавзуси интернетнинг қирғиз сегментида «Спутник» нашридаги мақоладан кейин бошланган, унинг муаллифлари ўз жонига қасд қилишга туртки бўлган ўйин «Қирғизистонга етди» деб ёзишган.

Бироқ милиция Қирғизистонда интернетдаги материал сабабли бирорта ҳам ўз жонига қасд қилган ҳолатлар бўлмаганини билдирган.

Шунга қарамай, ИИМ интернетда «ўсмирларнинг ўз жонига қасд қилишга ундаган ўйинларнинг тарқалишини» назорат қилишга ваъда берди, бироқ бу иш қандай амалга оширилиши номаълум.

Биринчи марта «ўлим гуруҳлари»нинг мавзуси Россиянинг «Новая газета» нашрининг мақоласида тасвирланган

Мақолага кўра, бу «ўйиннинг» маъноси бўйича бундай гураҳларнинг маъмуриятлари мактаб ўқувчиларини ўйинга чақириб, айим бир хэштеглардан фойдаланиш билан ижтимоий тармоқларда кўк китнинг расмини қўйишни таклиф қилишади. Кейин улар мактаб ўқувчиларини турли топшириқларни бажаришга кўндириб, охирида ўз жонига қасд қилишгача олиб борган топшириқларни беришади.

«Новая газета»нинг материали журналистлар жамоатчилиги томонидан танқид қилинган. Ҳамкасблар мақолада ўз жонига қасд қилиш билан «ўлим гуруҳлари»нинг орасидаги сабаб ва натижаларга боғлиқлигини исботламаган деб ҳисоблашган.

Муаллиф: Метин Жумагулов

Сурат: «АКИпресс»