Ўш яқинидаги қишлоқда банан етиштирилмоқда

5331

Ўттизадирлик боғбон Жанилбу Кабилбекова беш йил давомида банан етиштириш билан банд. Бироқ экспертлар Қирғизистон иқлимида бананнинг ўсиб мева беришига шубҳа қилмоқдалар.

Мана 15 йилки Жанилбу турли гулларни ўстиришга қизиқади.

Банан ўстириш ғояси ўзбек телеканали орқали қўшни давлатда етиштирилаётган бананни кўргач келганини айтади гул ишқибози.

Ўз ғоясини ишга ошириш учун Жанилбу Ўзбекистондан ушбу меванинг кўчатини 1000 сомга сотиб олади ва уни парваришлай бошлайди. Тропик дарахт икки йилдан буён мева бермаётганига қарамай, у бир кун келиб ўз уйида ўсган банандан ейишига ишонади.

«Совуқ тез тушиб қолгани учун биз бу дарахт мевасидан тотиб кўрганимизча йўқ», —деди Кабилбекова.

Жанилбунинг айтишича, бу йил у бананни уйига олиб кирмоқчи эмас. Унинг фикрича, Қирғизистон иқлимида мазкур ўсимликни етиштириш ва ундан мева олиш имкони бор.

Бунинг учун экзотик муҳит яратиш керак, дейди Кабилбекова.

«Уйга қуён, кирпи, мушук ва бошқа ҳайвонларни олиб келиб ўсимлик ва ҳайвонлар бир бирларини тўлдириши учун уйда боқяпмиз», —деди Жанилбу.

Банан етиштириш қийин эмас

Боғбон сўзларига кўра, банан кўчатини баҳорда экиш керак. Бироқ совуқ тушиши билан Жанилбу ўз дарахтини тувакка кўчириб уни уйга олиб кириб қўяди. Декабр ойига келиб экзотик мева пишиб етилади.

Кабилбекова сўзларига кўра, ушбу ўсимлик кўп қийинчилик ва эътиборни талаб қилмайди.

«Дарахтни экиш учун трактор керак эмас, фақат ўз вақтида сув қуйиб турсангиз бўлди», —деди боғбон.

Ҳар йили банан дарахти ёнидан уч, тўртта кўчатга яроқлик шохлар ўсиб чиқади. Жанилбу бу кўчатларни каттасини 500 сомдан, кичикларини 250 сомдан сотади.

Келажакда Жанилбу кокос ва кивини ўстириш ниятида.

Ўш шахар обонлантириш ва яшиллантириш комбинати бошчиси, эколог Бахтияр Кудайбердиев фикрича, Қирғизистон иқлимида банан ўстириш мумкин эмас.

«Бу иқлимни банан кўтара олмайди. Лекин бир марта синаб кўриш керак», —деди эколог.