«Hürriyet» нашрининг маълумоти бўйича Истанбул прокуратураси Туркиядаги жамоат арбоби Фетхулла Гулен асос солган 17 ўқув юрти ва чет ўлкалардаги бир неча университетга террорчиликнинг ғояларини тарқатди деган айб қўймоқда.
Рўйхатга Бишкекдаги «Ататурк-Алатоо» университети ҳам кирди.
Туркиянинг ОАВлари ёзишича, бундай айбловларнинг натижасида Туркияда 17 ўқув юрти ёпилган.
Халқаро «Ататурк-Алатоо» университети Истанбул прокуратурасининг билдирувини асоссиз деб билдирди.
Университетнинг матбуот котиби Зафарбек Сулайманов «Азаттык» радиосига бу рўйхат тўғрисида қирғиз ОАВларидан маълум бўлганини билдирди.
«Биз Қирғизистон қонунларининг асосида рўйхатдан ўтиб, ишламоқдамиз. Бошқа ўлкаларда бўлаётган воқеаларга алоқамиз йўқ. Ўз позициямизни Қирғизистондаги ОАВларига билдирганмиз. Чет ўлкалик журналистлар бизга мурожаат қилмаган», — деди у.
Туркиянинг ташқи ишлар министри Мевлүт Чавушўғли 2016-йилнинг июлида Қирғизистонни «террор хавфи» тўғрисида огоҳлантириб, ўлка ҳукуматини мухолифат сиёсатчиси Фетхулла Гүлен асослаган ўқув юртларини ёпишга ундаган. Қирғизистоннинг ТИМи Туркияни ўлканинг ички ишларига аралашмасликка чақирган.
«Қайсидир ўлканинг ташқи ишлар министри бошқа бир давлатга ультиматум билан шантаж тилида нима қилиш керак эканлигини айтиб турганини биз йўқ деганда нотўғри деб ҳисоблаймиз», — деб айтишган Қирғизистон ТИМининг вакиллари.
Турк ҳукуматининг расмий версияси бўйича, Туркиядаги 2016-йилнинг июль ойидаги давлат ҳарбий тўнтаришининг уюштирувчиси Гулен бўлган.
Бу воқеадан кейин ҳарбий тўнтариш факти бўйича ҳукумат томонидан текширув бошланиб, минглаган одамлар қўлга олинган.
Туркия ҳукумати олий ўқув юртларини ва мактабларнинг ўқитувчиларини ишдан ҳайдаган. Терроризм бўйича университетдан 8500 ўқитувчи ҳайдалиб, уларнинг айримлари 15 йилгача эркидан ажратилган.
АҚШда яшаган Гулен давлат тўнтарилиши ҳаракатида ўзининг алоқаси йўқ эканлигини айтиб келмоқда. Туркия АҚШдан бир неча марта Гуленни депортация қилишни талаб қилган.
Муаллиф: Айдай Эркебаева
Сурат: «АКИпресс»