Freedom House ташкилотининг баёноти: Қирғизистон  автократик давлатларнинг қаторига қўшилди

555

Freedom House ташкилотининг халқаро мутахассисларининг фикрига кўра, Қирғизистон бир пайтлар демократик ўлка бўлиб ҳисобланган бўлса, 2016 йили у автократик давлатга айланди. Бунинг сабаби қатори Конституцияга яқинда киргизилган ўзгартиришлар айтилмоқда.   

Freedom House ташкилоти мутахассисларининг баёноти бўйича, 2016 йили Қирғизистонда “иқтисодий ҳамда сиёсий мавҳум шароитларда ҳукуматни мустаҳкамлаш сари одилар отилган”.

«Президент Алмазбек Атамбаевнинг муддати 2017 йилнинг иккинчи ярмида ниҳоясига етади. Бироқ яқинда қабул қилинган конституция ўзгартиришлари  премьерлик хизматига ўтиши билан ҳокимиятни сақлаб қолишга имкон беради”, — деб айтилади ҳисоботда.

Қирғизистонда Конституцияга ўзгартиришларни киргизиш бўйича ислоҳот 2016 йилнинг 11 декабрида ўтган эди. Киргизилган ўзгартиришлар премьер-министрнинг имкониятларини бир қанча кучайтиради, буни, мутахассиларларнинг айтишича, президент ўз ҳокимиятини сақлаб қолиш учун амалга оширди.

Ўтган йили мутахассислар Қирғизистонни «ярим-ёрти эркин» ўлка деб атаб, демократияни бундан нари ривожлантиришга йўналган давлат қатори баҳолашган.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, автократик ўлкаларнинг қаторига шунингдек Озарбайжон ҳамда Тожикистон киради.

Бу давлатларнинг президентлари уларнинг ваколат ҳуқуқларини оширувчи референдумларни ўтказишган. Масалан, Озарбайжоннинг президенти Ильхом Алиев 2020 йилга қадар ўз хизматида ўтира олади.

Тожикистоннинг  президенти Эмомали Рахмонов президентликка исталганча кураша олади, президентлик хизмати унинг ўғлига ҳам ўтиши мумкин.

Харитада ташкилотнинг тадқиқот натижаси кўрсатилган
Харитада ташкилотнинг тадқиқот натижаси кўрсатилган

Евроосиё ҳудуди демократик йўлда ривожланаётган давлатларга ҳамда автократик мамлакатларга бўлинган. Украина, Грузия ҳамда Молдова, мутахассисларнинг фикрича демократик қадриятларни сақлаб қолишга харкат қилмоқда.

Аммо ғарб давлатлари мазкур ўлкаларга кўмагини озайтирса, демократик жараён тўхтаб қолиши мумкин деб огоҳлантиради Freedom House.

Россия аввалги йилдаёқ, эркин бўлмаган давлат қатори баҳоланган. Бу гуруҳга Афғонистон, Озарбайжон, Белорусь, Эрон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Шимолий Корея, Сурия каби ўлкалар киради.

Ҳисоботда жами 195 мамлакатдаги сиёсий вазият ўрганилган. Уларнинг 49и эркин бўлмаган ўлкалар деб баҳоланган. Мазкур давлатларда инсониятнинг 36 фоизи яшайди.

67 давлатда сиёсий ҳамда фуқаровий ҳуқуқларга янги чекловлар киргизилган бўлса, 36гина мамлакатда ижобий ўзгаришлар кузатилган.

Муаллиф: Александра Титова