Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси мухолифатчи «Ата-Мекен» фракциясининг депутати Аида Саляновани қўроққа чақирди. Фракция раҳбари Омурбек Текебаев унинг қамоққа олиниши мумкин эканини инкор қилмаслигини билдирди. Салянова Алексей Елисеевнинг адвокатлик лицензиясини ноқонуний тарзда қайта тиклашда айбламоқда.
Собиқ бош прокурорнинг адвокати Улан Жумаков унинг мижози ҳар қандай шароитда ҳам сўроққа келишини билдирди.
«МХДҚ кеча депутат Аида Саляновага қариндошлари орқали чақирув қоғозини бериб юбоорди. […] Биз барча тергов ишларига иштирок этишга, ўз манфаатимизни қонун доирасида ҳимоя қилишга тайёр эканимизни билдирамиз. Шу сабабли МХДҚнинг ҳозирги вазиятни кескинлаштиришига асос йўқ», — деди у.
Жумаков МХДҚнинг ҳаракатларини «шошилинч» деб баҳолаб, бугун парламент комитетида коррупция тўғрисида билдирган фуқароларни ҳимоя қилиш тўғрисида Салянова таклиф қилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилишини билдирди.
«Мана шундай жиддий сабабга қармасдан, МХДҚ кескин турда Аида Саляновани чақиртириб, […] терговчига бориш куннии Жогорку Кенешнинг умумий йиғинларидан кейинга қолдиришга умуман кўнмаяпти», — деди адвокат.
«Ата-Мекен» фракциясининг раҳбари Омүрбек Текебаев Аида Салянова кечикиши мумкинлигини инкор қилмаслигини билдирди.
Саляновага қарши жиноят иши 2016 йилнинг 26 декабрида қўзғалган. Унга 2010 йили юстиция министри бўлган вақтда хизмат лавозимини суистеъмол қилиш бўйича айб қўйилган.
У вақтда Салянова Елисеевнинг адвокатлик лицензиясини қайта тиклаган, ҳозир у лицензия янгиламасликка сабаб бўлмаган деб ҳисоблайди.
Салянова «Азаттык» радиосига ўзига қарши қўзғалган жиноий ишда жиноят аломатлари йўқлигини, ўз манфаатини қонун доирасида ҳимоя қилишини айтган.
«Улар материалларни ўзига қулай йўлда тўпласа керак. Улар билан ҳам танишиб чиқиш зарур. Уларда қандай материаллар бор эканлигини, кимдан қандай кўрсатма олишганини билмайман. Бу вақтгача мен ҳам кўрсатма беришга мажбур қилиш тўғрисида сўз қилганман. Энди материаллар билан танишамиз», — деган у.
Юрист Алексей Елисеев риаожланиш, инвестициялар ва инновациялар бўйича марказий агентлик (РИИБМА) бўйича Максим Бакиевнинг шериги бўлган.
Қирғизистонда «тижорий ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ваколатларидан ортиқча фойдаланиши» учун Елисеевни олти йилга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм чиққан.
Юрист Бакиевлар режими қулатилган 2010-йилдаги апрель инқилобидан кейин Қирғизистондан чиқиб кетган.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова
Сурат: «Спутник»