Ҳукумат аппарати «Дордой» бозорида олти минг контейнернинг ёпилиши қиш фасли ва бозордан буюм олган қўшни ўлкалар фуқароларининг «чўнтаги юқалиги» сабабли эканлигини билдирди. Бироқ иқтисодчи Айилчи Сарибаев бозордаги шунча контейнернинг ёпилиши Қирғизистоннинг ЕОИИга киришининг оқибати деб ҳисоблайди.
Ҳукумат «Дордой» бозоридаги 18 минг контейнернинг ичидан олти минги ёпилганини қиш фасли сабабли ва ҳар йили такрорланувчи кўриниш деб билдирмоқда.
«Қиш фаслида "Дордой" бозорида иш камайиши ҳар йили бўлади ва мавсумий сифатга эга», — деб айтилади билдирувда.
Ҳукуматнинг фикрича, бунга аввал «Дордой»дан буюм олиб юрган қўшни ўлкаларни фуқароларининг маблағи камлиги сабаб бўлмоқда.
«Берилган ихтиёрий патентларнинг камайиши ва "Дордой" бозорида савдонинг сусайиши қўшни давлат фуқароларининг ҳамёнини бўш экани билан боғлиқ», — деб билдиради ҳукумат.
Ҳукумат контейнерларнинг ёпилишини бошқа сабабаларини айтиб ўтди: уларнинг орасида «Дордой» савдо комплексига кирган «Алкан» бозоридаги чодирнинг қулаши; Бишкекда бозорга рақобатдош бўлган савдо марказларининг очилиши; бозорнинг чет ўлкалик ходимлари хитой йилномаси бўйича янги йилни нишонлагани Хитойга кетгани ҳам бор.
Иқтисод фанларининг доктори Айилчи Сарибаев Kloop.kgга айтишича, тадбиркорлар «Дордой»дан Қирғизистон 2015-йилнинг 12-августида ЕОИИга киргани учун кетиб қолишмоқда.
Эксперт буни иттифоқ талаблари билан боғлаб, уларга кўра Қирғизистон бошқа ўлкалардан, биринчи навбатда Хитойдан келаётган товарлар учун божхона тарифларини кўтариши сабаб.
«Асосан “Дордой” хитой ва турк товарлари билан ишлайди, шу сабабли бозорга товарларнинг келиши камайди», — деди у.
Қирғизистонга келаётган товар товарларнинг камайишига яна бир сабаб қатори Сарибаев қозоқ-хитой чегарасида «Хоргос» эркин иқтисодий ҳудудини очилишини таъкидлади.
ЕОИИга киргунга қадар «Дордой»даги тадбиркорлар Қирғизистон орқали ўтган товарларни бошқа ўлкаларга, унинг ичида Қозоғистон билан Россияга экспорт қилиш билан шуғулланган эди.
Сарибаевнинг сўзларига кўра, 2017-йили «Дордой»даги тадбиркорларнинг камайиши давом этади. У Қирғизистон реэкспорт қилувчи ўлкадан ишлаб чиқарувчи ўлкага айланиши керак деб ҳисоблайди, бироқ ўлкадаги олтиндан бошқа маҳсулоти рақобатга яроқсиз.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова
Сурат: Тамаш Пацай