Товламачилик бўйича гумон қилинган депутат муддатидан аввал лавозимни топширди

561

КСДПнинг депутати Нурмахаммат Баяхунов муддатидан аввал лавозимини топширди. У бу хизматда уч ойга яқин ишлади. Аввал у 16 миллион сомнинг ўзлаштирилишига ва ер бўйича товламачиликка боғлиқ ишнинг асосий фигурантларидан бири бўлган.

Марказий сайлов комиссияси Баяхуновнинг ваколатларини муддатидан аввал тўхтатди. Унинг ёрдамчиси депутат ўз ихтиёри билан мандатини топшириш тўғрисида ариза ёзганини айтиб, бироқ унинг сабабларини ошкор қилмади.

Марказий сайлов комиссиясининг матбуот котиби Айболот Айдосов Kloop.kgга Баяхуновнинг ўрнига КСДПнинг рўйхатида кейинги ўринда турган Аали Карашев депутат бўлиб келишини айтди.

Аали Карашев
Аали Карашев

Карашев президент аппарати раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлган, 2015-йилнинг апрелида Қирғизистоннинг биринчи вице-премьер-министри лавозимида ишлаган. Карашев КСДП партиясининг жанубий ҳудудлар бўйича сайлов олди штабига раҳбарлик қилган.

Президент аппарати раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлиб Сапар Исаков тайинланди. Исаков Қирғизистоннинг президенти Алмазбек Атамбаевнинг ишончли кишиларидан бири. Ангела Меркель билан учрашувда Атамбаев уни «менинг ўнг қўлим» деб айтган эди.

16 миллион сомнинг йўқолиши

Баяхунов депутатлик мандатини 2-ноябрда олган. 2015-йилнинг декабрида молия полицияси имконияти чекланганларнинг «Нур Күч» бирлашмасидан 16 миллион сом йўқолгани бўйича жиноий иш қўзғаган. Унда Баяхунов бу ишда асосий қаҳрамон бўлган.

Бирлашма аъзолари Баяхунов улар билан келишув имзолаб, кўп қаватли уй қуришга 81 гектар ер ажратиб беришга ваъда берганини билдиришган. Улар амалдор ерни қурилиш учун трансформациялашда қишлоқ хўжалигининг зарарини тўлдириш учун улардан пул сўраганини айтишган.

Бирлашма аъзоларининг айтишича, улар пулни Баяхуновга 2015-йилнинг февралида беришган, амалдор эса ерни бўлиб бериш тўғрисидаги келишувни имзолаб, квитанция ёзиб берди.

Ўз вақтида Баяхунов пул олганини ҳам, ҳужжатларнинг асли эканлигидан ҳам тонмоқда. Жиноятга қарамасдан у депутат бўлиб сайланган.

КСДП фракциясининг раҳбари Иса Омуркулов у вақтда Баяхунов пул олишда ва ер билан бўлган товламачиликда алоқаси йўқ эканлигини айтган.

Чуй вилоятининг ИИБи КСДП депутати Нурмахаммат Баяхуновнинг иши жиноят аломатлари йўқлиги сабабли ёпилганини 2016-йилнинг 28 декабрида билдирган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

Сурат: sdpk.kg