Ҳуқуқ ҳимоячиси Асқаров Олий суд ҳукмига қадар очликни тўхтатди

698

Милициянинг ўзбилармонлиги билан курашган Азимжон Асқаровнинг иши Олий судда қаралгунча у очликни тўхтатди. Чуй вилояти суди уни умрбод озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини 24 январда ўз кучида қолдиргандан кейин у очлик эълон қилган эди.

Давлат жазо ўташ хизматининг (ДЖЎХ) матбуот котиби Александр Никсдорф Kloop.kgга билдиришича, Азимжон Асқаров очликни тўхтатганини билдирди.

«У очликни тўхтатгани тўғрисида расмий хат ёзди», — деб хабар қилди Никсдорф.

Асқаровнинг адвокатлари аввал Чуй вилояти суди чиқарган умрбод озодликдан маҳрум қилиш бўйича ҳукмга қарши Олий судга арзланишини билдиришган.

«Мен уни сўнги имкониятдан фойдаланиш кераклигига кўндирдим. У очликни Олий суднинг қароригача тўхтатишга рози бўлди. Агар оқловчи ҳукм чиқармаса, у ўлишга ҳам тайёр», — деди Асқаровнинг адвокати Нурбек Токтакунов.

Аввал ҳуқуқ ҳимоячилар Олий суддаги оқловчи ҳукмга умид қилиб, Асқаровни очликни тўхтатишга ундашган.

«Сиздан очликни тўхтатишни, Олий судга ариза бериш масаласини адвокатлар билан бирга ҳал қилишни ва унинг қарорини кутишни илтимос қиламиз. Сабр қилинг, адолат ғалаба қозонишидан умид узманг», — деб айтилади билдирувда.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Абдумомун Мамараимов Асқаровни қўлловчи акция эълон қилди. Ҳуқуқ ҳимоячисини қўллашни истаган ҳар бир одам 15 йил давомида милициянинг жиноятларини текшириб келган одамни қўллаб видео ёздира олади.

Процесс «барча меъёрларни сақлаш билан» ўтган

Олий суд ҳуқуқ ҳимоячисининг ишини қайта кўриш бўйича суд жараёни «барча меъёрларни сақлаш билан» ўтганини билдирди — Асқаровга таржимон берилган, иш очиқ режимда қаралган, халқаро кузатувчилар билан ОАВ вакилларининг суд жараёнини кузатишга имкони бўлган, ҳимоячи томон қўшимча гувоҳларни чақира олган.

«Қирғизистон томон судланган Азимжон Асқаровга нисбатан БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг фикрини инобатга олди. Суд жараёни жиноят судининг юриши барча қоидаларини сақлаш билан олиб борилди», — деб айтилади суднинг билдирувида.

Шунингдек маҳкама, мустақил бўлган судга босим ўтказмасликка ва «муддатидан аввал изоҳ» бермасликка чақирди.

Аввал БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зейд Раад аль-Хуссейн ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни умрбод озодликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги Чуй вилояти судининг чиқарган қарори «БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг қарорига қарши келишини» билдирган.

Евроиттифоқнинг вакиллари «демократияга яқинлиги» билан маълум бўлган Қирғизистон суди адолатли эканлигин ва Асқаровнинг қийноққа олиниши тўғрисидаги далилларнинг текширилишини кутишаётганини айтишган.

Асқаров ким?

Азимжон Асқаров — Қирғизистон жанубида яшаган ўзбек миллатидаги ҳуқуқ ҳимоячиси. У милиция ходимлари қийноқлардан фойдаланаётгани тўғрисидаги мақолалари билан машҳур бўлган. 15 йил «Воздух» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотига раҳбарлик қилган.

2010-йилнинг ёзида Асқаров Қирғизистон жанубидаги миллатлар аро можаро вақтида қўлга олинган. Ўша вақтда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари уни милиция ходимлари калтакланиб, уларнинг бири ёқилиб кетган Бишкек-Ўш йўлини тўсишнинг уюштирувчидларидан бири қатори деб билдиришган.

Бозор-Қўрғон район суди уни «оммавий одам ўлдиришни уюштириш», «миллатлар аро низо қўзғаш» ва «қотилликда иштирок этиш» моддалари бўйича айбдор деб топган. 2010-йил охирида унга нисбатан умрбод озодликдан маҳрум қилиш ҳукми чиққан, бироқ Асқаров ўзини айбдор эмасман деган. У билан бирга яна саккиз киши судланган.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг адвокатлари тергов унинг айбини исботлай олмаганини айтиб келишган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, у қонли воқеа бўлган жойда бўлмаган.

Суд қароридан кейин ҳуқуқ ҳимоячисининг адвокати Валерьян Вахитов тергов ишлари процессуал меъёрларни қўпол равишда бузишлар билан олиб борлиганини айтган. Унинг сўзларига кўра, ҳуқуқ ҳимоячини уйини тинтув қилган вақтда уйнинг эгаси бўлмаган, ишда келтирилган далиллар «ишончсиз» бўлган.

Мустақил мутахассислар ҳуқуқ ҳимоячиси қийноқларга учраганини айтишган ва унинг даъволарига эътибор қаратмаган деб Қирғизистон ҳукумати танқид қилган. Шунингдек улар тергов ишлари вақтида процессуал меъёри бузилиб, Асқаровда ўзини ҳимоя қилишда ҳеч қандай имкон бўлмаганини айтиб чиқишган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова