Россия: ФСБнинг ходимлари антиҳукумат хакерлари билан алоқада бўлиши мумкин деб гумон қилишмоқда. Нима маълум?

770

Федерал хавфсизлик хизматининг (ФХХ) икки ходимига сотқинлик қилди деган айб қўйилди — ОАВларнинг тахминича, қўлга олинганлар «Шалтай-Болтай» хакер гуруҳи билан алоқада бўлиши мумкин, бу гуруҳ эса юқори даражадаги давлат амалдорларига зарар кўрсатиши билан маълум.

2016-йилнинг декабри бошида хакерлар билан алоқада бўлиши мумкин деган гумон билан тўрт одам (айрим маълумотлар бўйича беш одам) қўлга олинган, улар: ФХХнинг маълумот хавфсизлик маркази етакчисининг ўринбосари Сергей Михайлов, ходими майор Дмитрий Докучаев, «Касперский Лабораториясининг» топ-менеджери Руслан Стоянов ва журналист Владимир Аникеев.

Ҳозирча расмий турда айб иккисига қўйилди — ФХХнинг ходимларига давлатга хиёнат қилди деган айб қўйилмоқда, агар улар айбдор деб топилса, ҳар бири 20 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Чапдан ўнгга: ФХХнинг маълумот хавфсизлик марказининг етакчисининг ўринбосари Сергей Михайлов, майор Дмитрий Докучаев, «Касперский Лабораторияси»нинг топ-менеджери Руслан Стоянов ва журналист Владимир Аникеев.
Чапдан ўнгга: ФХХнинг маълумот хавфсизлик марказининг етакчисининг ўринбосари Сергей Михайлов, майор Дмитрий Докучаев, «Касперский Лабораторияси»нинг топ-менеджери Руслан Стоянов ва журналист Владимир Аникеев.

«Новая газета» нашрининг билдиришича, махсус хизматнинг ходимларини қўлга олиш «театрдагидай безатилган» эди — улар маҳкаманинг йиғини вақтида ушланишган, уларга қўйилган айб эълон қилингандан кейин, ёруғлик ўтказмайдиган ниқоблар кийдирилиб, ташқарига оли чиқиб кетишган.

Стояновга қўйилган айб бўйича ҳозирча аниқ бир нарса айтиш мумкин эмас. ФХХдан ҳеч қандай маълумот йўқ, «Касперский Лабораторияси»нинг матбуот хизмати Стоянов беш йил аввалги иш бўйича қўлга олинди деб билдирди.

Аникеев Россия президентининг ёрдамчиси Владислав Сурковнинг шахсий хатларини эълон қилганлиги учун қўлга олинган, унга компьютердаги маълумотга қонунни бузиш йўли билан етган деган айб қўйилмоқда.

Тўртовини эса «Шалтай-Болтай» хакер гуруҳи билан боғламоқда. Бу гуруҳ юқори мақомдаги амалдорларнинг хат алмашишини, шунингдек премьер-министр Дмитрий Медведевнинг твиттер-аккаунтини бузгани билан маълум.

«Росбалт» маълумот агентлигининг билдиришича, Аникеевнинг лақаби «Льюис» бўлган. Бу вақтгача унинг номи ҳеч қачон «Шалтай-Болтай» билан бирга айтилган эмас. У журналист ва қора пиар бўйича мутахассис қатори маълум бўлган.

Россиялик ОАВлари уни «Шалтай-Болтай» (ёки Анонимли интернационал) гуруҳининг асосчиси деб аташади.

321

Мазкур шахслар қамоққа олингандан кейин «Шалтай-Болтай»нинг расмий сайти янгиланмай қолди.

«Росбалт» нашрининг тахминига кўра, Аникеев 2001-йилдан бери юқори даражадаги амалдорларнинг почталарини бузиб ёки уларни интернетда сотиб ё улар билан амалдорларни қўрқитиш билан ҳаёт кечиришган. 2013-йили Аникеев «Шалтай-Болтай» деган сайтни очиб, унда амалдорларнинг хатларини эълон қилиб, сайт орқали уларни сотиб келган деб ёзади «Росбалт» нашри.

2016-йил бошида ФХХнинг маълумот хавфсизлик марказига «Шалтай-Болтай»бўйича ишни назоратга олиш топшириғи тушади. Тергов ишини марказ етакчисининг ўринбосари Сергей Михайлов ва унинг қўл остидаги Дмитрий Докучаев олиб боришади.

«Росбалт»нинг ёзганига ишонсак, Михайлов ва Докучаев 2016-йилнинг ёз ойларида Аникеевни топиб, унинг ишини текшира бошлайди. Шу вақтдан бошлаб, сайтга чиққан материалларнинг сони ортган, нашрнинг тахминига кўра, ФХХнинг ходимлари ўзлари хакерларни маълумотлар билан таъминлай бошлашган.

«Интерфакс» нашрининг номларини айтгиси келмаган маълумот манбааларининг билдирувига кўра, Михайлов «ўлкадаги барча интернет-бизнеснини назорат қилган» одам қатори маълум бўлган. Докучаев эса ФХХга ўрнашгунга қадар бошқаларнинг интернет-карточкаларидан пулларни ўғирлаш билан шуғулланган. Кўп ўтмай у ФХХнинг қўлига тушади, бироқ қамоқ ўрнига Докучаев махсус хизматда ишлашни таклиф қилади.

Муаллиф: Александра Титова