Норинлик ўқувчи қор ва муз парчаларидан қандай ҳайкаллар ясамоқда

884

Нориннинг Учқун қишлоғидаги  ўн биринчи синф ўқувчиси Азиз Таалайбековнинг бошқалардан ўзгача машғулоти бор — у муз ҳамда қордан ҳайкалларни ясайди. Муздан ясаган ҳайкалларини дўстларига совға қилар эди, бироқ кейин унга қўшни ўлкадан илтимослар туша бошлади.

Азиз Таалайбеков икки йилдан бери муздан ҳайкалларни ясайди.

Ота-онаси унинг меҳнатига қарши бўлиб, соғлигига зарар бўлади деб хавотир бўлишган.

«Ота-онам соғлигим ёмонлашади дейишади. Бироқ менга қордан ҳайкал ясаш ёқади, сабаби ҳовлида чиройли, менга ёқади», — деди у.

Янги йил муносабати билан Азиз синфдошларига муздан ясалган хўрозларни совға қилди. Уларни беш кун ичида ясаб, ҳап куни тўрт сотадан ишлади. Унинг сўзларига кўра, Норинда муз ва қор билан тўрт сотадан ортиқ ишлаб бўлмайди.

Азиз ўзи ясаган ҳайкалларни бўяшни яхши кўради.
Азиз ўзи ясаган ҳайкалларни бўяшни яхши кўради.

Ишини давом эттириш учун Азиз кўп меҳнат қилади. Ҳайкалларни ясаш учун унга сув керак, қишлоқда эса е етарли эмас. У сувни қишлоқдан икки чақирим узоқдан олиб келади, бир ҳайкални ясаш учун эса унга юз литрга яқин сув керак бўлади.

«Муздан ҳайкал ясаганга қийинчилик кўп бўлади: қорни музга ёпиштириш осон эмас, ҳайкал синиб қолган ҳоллар ҳам бўлади. Бир марта битай деб қолган ишим синиб қолди. Аччиғим келиб ҳамма ишимни ташлаб қўйган эдим. Бироқ она-онам ва синфдошларимнинг илтимоси билан қайта бошладим», — дейди Азиз.

Азизнинг ишларини томоша қилгани синфдошлари билан ҳамқишлоқлари келишади. Томоша қилиш учун пул ҳам беришади.
Азизнинг ишларини томоша қилгани синфдошлари билан ҳамқишлоқлари келишади. Томоша қилиш учун пул ҳам беришади.

Азиз Таалайбеков скульптор бўлишни орзу қилади. Бироқ ота-онаси бунга қарши бўлишган, лекин ҳозир унинг танлаган йўлини тўғри деб билишади.

Ёш ҳайкалтарошни қишлоқдагиларнинг барчаси танийди, қўшни қишлоқдагилар ҳам у тўғрисида эшитишган. Унга илтимослар кела бошлади, масалан, қўшни Куланак қишлоғидагилар ундан маймун ва хўрознинг ҳайкалини ясаб беришни илтимос қилишди.

Муаллиф: Алмаз Эшбаев

Монтаж: Александра Ли