Россиянинг «Дождь» телеканалига Украинада тўсиқ қўйилди. Нималар маълум?

673

Журналистлар Қримга боргани ва ярмаркани ноқонуний намойиш қилгани учун Украина ҳукумати ўзининг ҳудудида «Дождь» телеканалинининг фаолиятини таъқиқлади. Россия ҳукумати ўзи ҳам каналнинг ишини олдин тўхтатиб қўйганига қарамай, бу таъқиқ «цензуранинг парадоксал акти» деб атади.

«Дожд»ни намойишига таъқиқ Қримни Россия босиб олган ҳудуд деб ҳисоблаган Украина ҳукуматининг рухсатига қарамай, бу телеканал журналистларини Қримга юбориб, ўз эфирида ярмаркани ноқонуний акс эттириши билан асосланди.

Украина телеканалининг намойишини,«Дождь» Россияда теле эфирда узатилмаслигига қарамай рус ҳукумати таъқиқлагинини танқид қилди.

Россияда телеканал можаро марказида қолиб ҳукумат томонидан босим кўрсатилган. Ленинграддаги блокадага бағишланган 2014-йилги савол-жавоблардан кейин тасвирчилар уни ўзларининг гуруҳларидан чиқаришган. Ҳозир Россияда телеканал Интернет орқали берилади.

Украина теледастурлар ва радио эшиттиришлар масаласи бўйича миллий кенгашнинг аъзоси Сергей Костинский «Азаттык» радиоси билан бўлган суҳбатида трансляцияга ОАВни назорат қилиш натижаси бўйича таъқиқ қўйганини айтди.

Костинскийнинг сўзларига кўра, бир йиллик кузатувда миллий кенгаш «оғир» деб ҳисоблаган бир нечта қонунбузарликлар топилган.

«Улар Россиянинг рекламасини кўрсатишган. Биз телеканалга тушуниш билан муносабатда бўлиб, улардан қонун бузилган ҳолларда буни тўғирлашни илтимос қилдик. Бизга бундай ишлар тўхтатилади деб ваъда беришди, икки ойдан кейин «Дожд»нинг рекламаси йўқ украинча версияси пайдо бўлди. Бироқ шу бўйича миллий кенгашга келиб тушмади», — деди у.

Костинскийнинг сўзларига кўра, рекламани ноқонуний трансляция қилиш — телеканалнинг ягона айби эмас. У телеканалнинг мухбирлари Қримга Украинага айланма йўллар билан ўтиб юришганини айтиб берди. Телеканал Қримни Россиянинг бир қисми қатори билишини кўрсатди деб ҳисобланган дастурларнинг графика турида безатилиши ҳам қонун бузиш тоб топилди.

«Дожд» эфирида «Эркаклар яна нима тўғрисида сўзлашади?» ва «Қуёнлардан ҳам тез» номли фильмлар намойиш қилинган, уларда «агрессор-давлатнинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш оргналари популяризацияланган», бу эса Украинанинг «Кинематография тўғрисида»ги қонунига қарши.

«Дождь» жавоби

Наталья Синдеева. Сурат: AFP
Наталья Синдеева. Сурат: AFP

«Дождь»нинг бош директори Наталья Синдееванинг сўзларига кўра, Украинадаги барча провайдерлар билан тузилган шартномаларнинг шарти бўйича кўрсатув IP-орқали бевосита тижорий рекламасиз олиб борилган.

«Мен Украинанинг миллий кенгаши шундай қарор қабул қилганига жуда ачинаман […] Бизнинг украиналик томошабинларимиз "Дождь"ни бизнинг сайт, Smart TVдаги  илова ва бошқа намойиш каналлари орқали кўра олишади деб умид қиламан», — деди у.

Синдееванинг сўзларига кўра, Украинанинг миллий кенгаши улар телеканалнинг украинча версияси тўғрисида 2016-йилнинг 8-августида хабар қилишган. Бироқ Украинанинг қонунларига телеканалнинг мазмуни тўғри келмаслиги тўғрисида даъволар тушмаган.

Украина харитасини бузиб кўрсатиш бўйича телеканал Россия қонунларини раҳбарликка олган.

«Россия Федерациясининг Конституцияси 65-моддасига кўра, Қрим Республикаси Россия Федерациясининг субъекти бўлиб ҳисобланади», — деди Наталья Синдеева.

Россия ҳукуматининг муносабати

Дмитрий Песков
Дмитрий Песков

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Украинада «Дожд»нинг фаолиятини тўхтатиш бўйича Киевнинг қарорини «тескари йўналишда давом этиш» деб баҳолади.

«Украина томоннинг тескари йўналиши давом эттирилмоқда», — деген Песковнинг сўзидан телеканалнинг сайти парча келтирди.

Давлат думасининг спикери Вячеслав Володин Украина миллий кенгашининг қарорини «йўл қўйилмайдиган нарса» деб атади.

Думанинг ОАВ бўйича қўмитасининг  раҳбари Леонид Левин («Справедливая Россия») ўз вақтида канални дастурларига у Россияники бўлгани учун таъқиқланди деб ҳисоблайди.

«Паранойя шунчалик жиддийлашиб кетганлиги сабабли фаолиятини таъқиқлаш тўғрисидаги қарор у ОАВ Украина сиёсатини қандай акс эттиргани учун эмас, у ОАВнинг Россия Федерацияси ҳудудида рўйхатга олингани учун қабул қилинган шекилли», — деди у.

«Дождь»ни фаолиятини таъқиқлаш тўғрисида Киевнинг қарори тўғрисида ташқи сиёсий маҳкаманинг расмий вакили Мария Захарова ҳам изоҳ берди. У буни «парадоксал цензура ҳаракати» деб атади.

http://

«Дождь» телеканалининг тенг ҳуқуқли эгаси ва сармоядори Александр Винокуров ТИМи вакилининг билдирувига «Твиттер»да изоҳ берди.

http://

http://

Россиянинг ўзида телеканал мухолифатчи деб ҳисобланиб, уни телевидения орқали намойиш қилиш таъқиқланган.

Ижтимоий тармоқлардаги муҳокама

Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар орасида бундай қарор қанчалик даражада ўзини оқлаши тўғрисида тортишув юзага келди.

http://

http://

http://

http://

Муаллиф: Александра Титова