Маҳбуслар экстремистларни муддатидан аввал шартли бўшатишни таъқиқлашга қарши очлик эълон қилишди

629

Чуй вилоятининг Молдовановка қишлоғидаги №27 колонияда қамоқда ўтирган 20га яқин киши очлик эълон қилди. Улар террорчилик ва экстремизм учун судланганларни муддатидан аввал шартли бўшатиш таъқиқланган қонун нормаларига қарши чиқишди.

Чуй вилоятининг Молдовановка қишлоғидаги №27 колонияда террорчилик ва экстремизм учун судланиб қамоқда ўтирган 20га яқин киши янги қонун меъёрларига қарши очлик эълон қилишди — бу қонун уларнинг муддатидан аввал бўшатилишига йўл бермайди.

2016 йилнинг августида кучга кирган янги нормаларга кўра, террор ҳамда экстремизм билан алоқадорлик билан судланганларни қамоқдагилардан аллоҳида ерда тутиш ҳам талаб қилинади. Очлик эълон қилган маҳбуслар бу қонун қабул қилингунга қадар судланганлигидан, қамоқ шартини ўзгартиришни ҳам талаб қилишмоқда.

Қамоқдагилар ўз талабларини улар билан 12 январда учрашган прокурорга беришди.

Давлат жазо ўташ хизматининг (ДЖЎХ) матбуот котиби Элеонора Шаршеналиева Kloop.kgнинг журналистига қамоқдагилар ўзларини қандай ҳис қилишаётганини айтиб берди.

«Улар овқатдан бош тортишди, бироқ соғлиги яхши, текшириб турилибди. […] Ҳозир улар бу қонун қабул қилингунча судланганларнинг ишини қайта кўриб чиқишни талаб қилишмоқда. Улар ўзларини шартли турда муддатидан аввал бўшатишни талаб қилишмоқда. Бу масала суд орқали шахсий хал қилинади», — деди у.

Муаллиф: Метин Жумагулов

Сурат иллюстратив