Қирғизистон миллий университетининг (ҚМУ) ёшлар департаментининг ходимлари университет раҳбариятини порахўрликнинг «ўсиб бораётгани» бўйича айблади. Университет айбловларга норози.
ҚМУ ходимлари 5-январда бўлган матбуот анжуманида университетни бюджетни сарфлаш бўйича айблашган. ҚМУ раҳбарияти сўзларига кўра, ходимларнинг бир қисмини университетга ҳеч қандай алоқаси йўқ, улар 31-декабрда ишдан ҳайдалган.
ҚМУнинг ёшлар ишлари бўйича бўлимининг етакчиси Уларбек Бакирдинов ётоқхоналарнинг «одам йиғлагудек, ночор аҳволда» эканлигидан арзланиб, талабалардан олинган маблағларни университет ётоқхонаси учун самарали фойдаланганлигидан гумонда.
«Фақат ётоқхоналарнинг ўзидан университет кассасига ҳар йили 16 миллион сом тушади. Бу 16 миллионнинг ичидан 4 миллиони коммунал хизматлар ҳақига сарфланади. Қолган 12 миллион қайта ётоқхоналар учун сарфланмайди», — деб билдирган матбуот йиғинида.
Қирғиз-европа факультети деканининг ўринбосари Изатбек Береналиевнинг сўзларига кўра, матбуот йиғинида чиқиб сўзлаганлар ўзлари қарздор одамлар.
«Бу ерда сўзлаган одамлар сохта ўқитувчилар десак бўлади, улар деярли ишдан ҳайдалганлар», — деб айтди Береналиев матбуот йиғинида сўзлаганларга жавоб тариқасида.
Kloop.kgнинг журналистлари айтилган айбловларнинг ҳақиқатини билиш учун ётоқхонага боришган. Бироқ ётоқхона атрофини тасвирга тушириш таъқиқланди.
Талабалардан бирининг сўзига кўра ётоқхонада айрим муаммолар бор, бироқ «шаротилар секин-асталик билан яхшиланмоқда».
«Ҳозир ҳақиқатдан ҳам душлари ишламаган. Бироқ таъмирлаш ишлари бўлмоқда, бизга янги тўшак, янги жиҳоз келиб, яхши шароитлар яратилмоқда», — деди у.
Қирғизистон миллий университети Қирғизистондаги энг катта ва биринчи очилган олий ўқув юрти. Бу вақтгача университет порахўрлик можароларига аралашган вазиятлар бўлган.
Университет ходимлари 2016-йилнинг июлида ректор Чинара Адамкуловани коррупция бўйича айблашган. Бундан ташқари ҚМУ порахўрлик бўйича гумонланаётган ўқитувчиси 2015-йилнинг июль ойида кўплаган порахўрлик схемалари бўйича айтиб, уни жамоатчиликка шарманда қилишини ваъда қилган.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова