Аёлни боласининг кўз олдида зўрлаган таксист тўрт йилга қамалди

710

Иссиқ-кўл вилоятида 2016-йилнинг ёз фаслида такси ҳайдовчиси бир аёлни фарзандининг кўз олдида номусига теккан эди. Бу ишни ўша вақтда ички ишлар министри ўз назоратига олган. Натижада зўравонга нисбатан ҳукм чиқиб, 20 йил ўрнига у тўрт йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Зўрлашда айбланган такси ҳайдовчисига нисбатан қўзғалган жиноий ишга кўра, у 15 йилдан 20 йилгача озодликдан махрум қилиниши керак эди. У жиноят ва жазо кодексининг 129-моддаси бўйича судланиши керак эди — «Жабрланувчига ёки бошқа одамларга руҳий ва зўравонлик қилувчи, [...] жабрланувчининг хоҳишига ва эркига қарши жинсий яқинликда бўлиш».

Бу модда бўйича жазонинг энг оз муддати 15 йилга озодликдан махрум қилиш. Тон район суди бошқа ҳукм чиқариб, зўравон тўрт йилга кесилган.

Ҳозирда жабрланган аёл бу ҳукмдан норози бўлиб ариза ёзадими-йўқми номаълум.

Жиноий иш 29-июлда, беш ёшли боласи билан аёл Балиқчидан Бишкекка келаётган бўлган. Йўлда тоғ томонга бориб, куч ишлатиш билан аёлни боласининг кўз олдида зўрлаган.

«У мени кийимларимни ечиб, мажбурлади. Мени беш ёшли болам буларнинг барчасини кўриб, машина ичида қичқириб турди. Шундан сўнг боламни машинадан тушириб, ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилсам, ўлдиришини айтиб қўрқитиб кетди», — деган у.

Жабрланувчи аёл дарров ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилиб, жиноятчи эса кейинги куни қўлга олинган.

«Заноза» нашри билан бўлган суҳбатида аёлнинг таъкидлашига кўра, зўравонлик қилган ҳйдовчининг қариндошлари унга пора беришга ҳаракат қилиб, унинг қариндошларини қўрқитган. Ўша вақтда ИИМнинг раҳбари бўлган Кашгар Жунушалиев бу ишни шахсан ўз назоратига олган.

Муаллиф: Бегимай Исаева