Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармаси «Адилет»партияси штабида овоз сотиб олиш билан боғлиқ жиноят иши доирасида тинтув ўтказилганини маълум қилди.
Тергов маълумотларига кўра, И.Н. исмли фуқаро «Адилет» сиёсий партиясидан Бишкек шаҳар кенгаши депутатига номзод А.И. фойдасига 113 нафар сайловчининг овозини сотиб олиш учун 55 минг 500 сом берган. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотларига кўра, аёл мобил илова орқали бир банкдан 17 сайловчига 1000-2000 сом ўтказган.
«Бу ҳолатлар И.Н. яшайдиган жой ва «Адилет» сиёсий партиясининг сайловолди штабида ўтказилган тинтув давомида олинган ҳужжатлар орқали тасдиқланди», — дейилади Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармаси хабарномасида.
И.Н.га сайловчиларнинг овозини сотиб олиш моддаси бўйича айблов эълон қилинган. Тергов ишлари давом этмоқда.