Ирина Карамушкина ва Роза Турксевер сайловчиларнинг овозини сотиб олиш иши бўйича ҳибсга олинди

83

Милция «Социал-демократлар» партиясининг аъзолари Ирина Карамушкина ва Роза Турксеверни сайловчиларнинг овозини сотиб олиш иши бўйича ҳибсга олди.

Тергов маълумотларига кўра, Турксевер Карамушкин билан «ўзаро келишиб олган». У, гўёки, ҳар бир овоз учун 1000 сом бериб, сайловчиларнинг овозини сотиб олган.

Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, тинтув пайтида Турксевер «15 мингдан 30 минг сомгача бўлган пулларни тарқатиш тўғрисидаги рўйхатларни йўқ қилишга уринишда айбланган. Бу пуллар, гўёки, 40 кишининг овозини сотиб олиш учун мўлжалланган эди.

Партия штабида ўтказилган тинтув пайтида, милиция 28 минг сомдан ортиқ маблағни мусодара қилди. Тергов давом этмоқда.

Партия раҳбари Темирлан Султанбеков эса, милиция маошларни овоз сотиб олиш сифатида қабул қилганини таъкидлади. Унинг айтишича, маошлар тўғрисидаги маълумот Марказий сайлов комиссиясининг "Талапкер" сайтида мавжуд.

«Агар "Талапкер" сайтини очсангиз, у ерда Назар Аблезимович Ниязовга 15 000 сўм маош берилгани, ва шартнома мавжудлиги кўрсатилган», — деди Султанбеков.

Кеча Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармаси «Социал-демократлар» партияси штаби раҳбари Ирина Карамушкин ва партиядан депутатликка номзод Данияр Чўлпонбоев ўртасидаги суҳбатни акс эттирувчи аудиоёзувни тарқатди.

Милция маълум қилишича, «Социал-демократлар» гўёки, «маҳаллий кенгаш депутатлигига бўлажак сайловларда сайловчиларнинг овозини сотиб олишни муҳокама қилишган». Бироқ, аудиоёзувда тўғридан-тўғри овоз сотиб олиш ҳақида гап йўқ.

Ўша кеча «Социал-демократлар» партиясининг аъзолари номаълум шахслар ўзларини таништирмай туриб, партия штабига келганини ва бинода тинтув ўтказа бошлаганини маълум қилишган. Шундан сўнг, партия раҳбари Темирлан Султанбековни сўроққа олиб кетишган.

Маҳаллий кенгаш депутатлари сайлови 17 ноябрга белгиланган бўлиб, номзодлар орасида «Социал-демократлар» партияси аъзолари ҳам бор.