Йўл харакати хавфсизлигини таъминлаш хизматининг ходимлари «Гавайи» дам олиш маркази ҳудудида собиқ хотинини калтаклаш ва ўғирлашда гумонланувчи эркакни қўлга олишди.
ЙХҲХБ маълумотига кўра, аёлга ҳужум кеча тахминан соат 22:45 да содир бўлган. Маълумотларга кўра, гумонланувчи жабрланувчини калтаклагандан сўнг, уни Audi русумли машинага мажбуран ўтқазиб, қочишга уринишга ҳаракат қилган.
31 ёшли гумонланувчи қўлга олиниб, ИИВ Тергув хизматига топширилди.