Блогер Али Эргешовнинг жазосини жаримадан қамоққа алмаштиришлари мумкин.

59

Бу ҳақда блогер ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди. Илова қилинган суд хабарига кўра, унинг иши бўйича суд мажлиси 12 ноябрга белгиланган.

«Али Эргешовнинг жарима жазосини бажаришдан бош тортгани сабабли уни озодликдан маҳрум этиш жазосига алмаштириш бўйича суд мажлиси 2024 йилнинг 12 ноябрида соат 17:00 да ўтказилади», дейилади хабарномада.

Али Эргешовнинг YouTube-каналида 144 минг обуначиси бор. Уни 2024 йили «Безорилик» иши бўйича қўлга олишган. Эргешов буни ўзининг «касбий фаолияти» билан боғлиқ деб айтган. 15 февралда Жалолобод шаҳар суди блогерни уй қамоғига чиқарган ва 70 минг сом миқдорида жарима тайинлаган.