Меҳнат вазирлиги: Алайлик 1000 дан ортиқ киши меҳнат эвазига озиқ-овқат олди

48

Ўш вилоятининг Алай туманида Меҳнат вазирлиги ходимлари камбағал ва ишсиз аҳолини ҳақ тўланадиган ишларга жалб қилишди. Шундай қилиб, вазирликнинг «Меҳнат эвазига озиқ-овқат» лойиҳасида 1 195 нафар қирғизистонлик иштирок этди.

Идора маълумотига кўра, туман аҳолиси сув қувурлари монтажи, габион тўрлари, кўприклар, сув омборлари ва балиқ ховузлари қуриш ишларини амалга оширишди. Шунингдек, улар соҳилни мустаҳкамлашди, пиёдалар йўлакларини асфальтлашди ва каналлар қазишди.

«Ижтимоий аҳамиятга эга ишлар»да (вазирлик ёзишича) иштирок этганлар учун 300 кг ун, 30 литр ёғ ва 327 минг доллардан ортиқ маблағ ажратилган.

Вазирлик, шунингдек, Памирдан кўчиб келган 15 нафар қирғизни тикувчилик ва ҳайдовчиликка ўқитишганини қайд этди.