Ўшга 30 октябрга ўтар кечаси иссиқлик берилади

73

Иссиқлик босқичма-босқич берилиб, 3-4 кунда шаҳарга тўлиқ етади. Бу ҳақда Ўш шаҳрининг вице-мэри Сонунбек Жунусбаев билдирди. 

Дастлаб иссиқлик касалхона, бола боқча, мактаб, туғруқхоналар ва ижтимоий муассасаларга берилади. Кейин уйларга, саноат ишхоналарига ҳамда бошқа муассасаларга иссиқлик етказилади.

Май ойида иссиқликнинг тарифи кўтарилгани хабар қилинган. Охирги бир йилдан бери аҳоли иссиқликнинг 1 гигакалорияси (Гкал) учун 1248 сом тўлаб келинган. Хонадон майдони 8о кв.метрлан ортса ҳар бир кв. Метрга иссиқлик энергиясининг тан нархи даражасидаги тариф билан тўланади.