Норин вилоятининг Жумғал туманидаги Ўрнак қишлоғининг икки турғуни 16 октябрдан бери бедарак бўлмоқда. 49 ёшдаги Болот Қарипбеков билан унинг тўққиз ёшдаги ўғли Бекзодни 11 кундан бери қариндошлари Кўкўмерен дарёси бўйлаб қидиришмоқда.
Президент Садир Жапаров 28 октябрдаФВВ ва ИИВга «қўшимча кучларни жалб қилиш», жумладан, дронлардан фойдаланиш бўйича топшириқ берди.
Президентнинг матбуот хизмати ҳозирда қидирув ишлари Жалолобод вилоятининг Тўқтоғул туманида ҳам олиб борилаётганини, чунки «Кўкўмерен» дарёси бу туманга тез оқиб бориниши» билдирди.
Аввалроқ Норин ФВВ бошқармаси раҳбари Эрнест Дийканбаев «Азаттиқ» радисоига бу ҳолатда ғаввослар ва вертолётлар «фойдасиз» эканлигини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, дронлар қидирув ишларини самаралироқ қилишга ёрдам бериши мумкин.
Йўқолганларнинг яқинлари маълум қилишича, 16 октябрь куни ота ва ўғил мол боқиш учун жайлоога йўл олган. Уларни қидириш ишлари 18 октябрь куни бошланган. Кўмак сўраш учун яқинлари эртаси куни ФВВга мурожаат қилишган.