Курьер Айэркен Саймаитининг ўлдирилиш иши. Қотилликда гумонланувчи қўлга олинган

90

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги Россияда бир неча жиноятлар – Ўшдаги ҳужум, шунингдек, Бишкекдаги талончилик қотилликларини содир этганликда гумон қилинган қирғизистонлик 1991 йилда туғилган А.М.нинг қўлга олинганини маълум қилди.

Аниқроғи, қотиллик ва талончилик 2019 йил октябрь ойида «Манас»  аэропортидаги автомобиль юкхонасидан топилган эркак жасади билан боғлиқ. Ўшанда бир неча киши ҳибсга олинган, аммо А.М қочишга муваффақ бўлган, 2024 йилда эса, у қўлга олинди.

Қотилликда гумонланаётган шахс ҳақида фақат унинг бош ҳарфлари ва аввал ҳам бир неча бор оғир жиноятлар содир этгани маълум. Аммо марҳум ҳақида маълумотлар кўпроқ. У ҳақида «Клооп» божхонадаги контрабанда ва коррупция ҳақидаги суриштирувларда ёритган эди.

2019 йилнинг 22 октябрида Хусан Керимов «Манас» аэропортига йўл олган. У 39 ёшда бўлиб, таксистлик ва қўшимча даромад сифатида Айэркен Саймаитининг курьери бўлиб ишлаган. Оддий кунларда ҳаммаси режага кўра ўтарди: у олдиндан келишилган рақамга қўнғироқ қилиб, терминалда керакли одам билан учрашарди, ундан пул олиб, Истанбулга учарди. Учишдан олдин селфи қилиб, ўзини ва қимматбаҳо юки хавфсиз эканини кўрсатиш учун кураторига юбориб қўярди. Аммо ўша куни Керимов ўлдирилди ва пул ўғирланди.

Керимов бедарак йўқолганидан сўнг, Саймаити ўз тарихини суриштирувчи журналистларга айтиб берди ва контрабанда тизими борлигини исботловчи далилларни топширди. У бу тизимга собиқ божхона раисининг ўринбосари Райимбек Матраимов ва чет эллик тадбиркор Ҳабибулло Абдуқодир билан боғлиқ эканини айтди. Қирғизистоннинг ҳозирги ҳукуматлари Абдуқодирни инвестор деб аташади, аммо у ўшанда Сооронбай Жээнбековнинг инаугурациясига келган ва Алмазбек Атамбаев ҳамда унинг рафиқаси билан бирга суратга тушган.

Саймаити ҳам, унинг курьери Керимов каби, 2019 йилда ўлдирилди. У Туркиянинг Истанбул шаҳридаги кафе олдида ўлдирилган эди.