Бу ҳақда «Клооп»га Ўш шаҳар ИИБдан билдиришди.
Маълумотга кўра, гумонланувчи Rampage (Рэмпейдж) компьютер клубида маъмур бўлиб ишлаб, гиёҳванд модда сотиб юрганликда айбланмоқда. Ундан 0,35 ва 1,13 грамм гашиш гиёҳванд моддалари олинган.
13 сентябрда Ўш шаҳар суди гумонланувчини бир ойга қамоққа олди. Тергов давом этмоқда.