Боткенда Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Эдил Байсалов ва вилоят раҳбариятининг учрашуви бўлиб ўтди. Қишлоқ аҳлидан бирининг айтишича, Оқсой қишлоғи ҳукуматига қарашли Минг-Булоқ қишлоғида болалар боғчаси, сув, мактаб муаммоси ҳал этилмаган, кўчаларда ёруғлик йўқлиги сабабли мол ўғирликлари тўхтамаяпти.
Вилоят раҳбари Абдикарим Алимбоев ёруғлик масаласи бўйича тегишли томонга топшириқ бергани, аммо муаммо ҳал этилмагани учун Боткен РЭС раҳбари Дуйшўбек Эшматовни йиғилишдан чиқариб юборди.
«Шундай қилиб шарманда қиляпсизлар. Икки марта айтдим, сизга ёруғлиқни тузатишни. Боринг, кечкагача менга ҳал қилиш йўлини айтасиз. Тушундингизми? Бундай саволлар бўлмаслиги керак, топшириқ бажарилиши керак», — деди Алимбоев.
Боткен вилояти ҳокимлиги 1 август куни «Клооп»га ёритиш бўйича тегишли томонларга топшириқ берилгани, вазифа тез орада бажарилиб, ёруғлик берилишини билдиришди.