Суд Лазат Нуркожоеванинг собиқ йигининг қамоқдаги муддатини яна икки ойга чўзди

200

Бишкекнинг Биринчи май туман судининг қарори билан Автандил Сабирбеков ва унинг акаси Тариэл 3 октябрга қадар тергов қамоғида бўлишади. Ака-укалар сотиш мақсадида йирик миқдордаги гиёҳванд моддаларни ноқонуний тайёрлаб келганликда гумонланмоқда.

Сабирбеков ва унинг акаси, Автандил президент Садир Жапаровдни укасининг қизи Лазат Нуркожоевага турмуш қуриш таклифни бергандан кейин қўлга олинган.

Нуркожоеванинг қўлини сўраш учун 157 минг сомдан ортиқ пулга олинган ФҲВнинг вертолёти ёшларни тоққа етказган. Видео жамоатчиликда турлик фикрларни пайдо қилиб, унга президент ўзи ҳам изоҳ беришга мажбур бўлган. Садир Жапаров жиянининг қўли дабдаба билан сўралгани учун халқдан кечирим сўраб, давлат раҳбарининг қариндошлари бошқалар учун намуна бўлиб, исрофгарчиликка йўл бермаслиги кераклигини айтган.

Сабирбеков қамалгандан кейин президент администрациясидан «гумонланувчининг бош мақсади — ўзининг ноқонуний фаолиятларини яшириш учун юқори амалдорлардан ҳимоя қилувчи шахсларни топиш бўлганини» билдиришган. Шунингдек, Сабирбеков Нуркожоеванинг собиқ йигити эканини таъкидлашган. Лазат ўзи бу бўйича изоҳ бергани йўқ.