Бу ҳақда вазир 2 август куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
«Биз [электр энергияси истеъмоли бўйича] рекорддан ошиб кетдик. Бугунги кунда кунлик истеъмол соатига 40 миллион киловаттдан бир оз кўпроқ. Бизда ҳеч қачон бундай нарса бўлмаган. Ёзда ҳар доим 32-25 миллион эди. Истеъмолчиларни энергияни иложи борича тежашга таклиф қилмоқчиман. Қанчалик кўп фойдалансак, шунча кўп сув чиқаради ва қишда бизга сув керак бўлади. Агар ҳозирдан тежашни бошламасак, қишда муаммолар бўлиши мумкин», — деди у.
Вазирнинг сўзларига кўра, ҳозирда электр энергиясининг асосий қисми кондиционерларга сарфланмоқда.