31 июлда Парижда ўтаётган Олимпиада ўйинларида қирғизистонлик спортчи Денис Петрашов 200 метрлик брасс усулида сузишда финалга чиқа олмай қолди.
У белгиланган масофани 2 дақиқа 10,19 сонияда сузиб, 14 ўринга эга бўлди.
Мусобақага қатнашган 16 спортчининг саккиз нафари финалга чиқди.