Ўш шаҳар мэрияси Оқбура сойи бўйида ноқонуний қурилган иншоотларни бузишга киришди

93

Аввалроқ прокуратура сойнинг сувни муҳофаза қилиш зонасида ўзбошимчалик билан 10 та кўприк ва бошқа тижорат объектлари қурилганини аниқлаган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан «Хизмат мақомини суиистеъмол қилиш » моддаси бўйича иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

14 июль куни кучли ёмғирдан кейин Оқбура сойи тошиб, Ўшнинг марказий бозорини сув босган. Натижада беш киши ҳалок бўлган. Ҳукумат уларнинг оилаларига 1 миллион сомдан пул тўлашни ваъда қилган.

Бундан ташқари, 800 га яқин турар-жой бинолари, йўллар, электр тармоқлари шикастланган, коммунал авариялар қайд этилган.