Нурлан Дарданов Талас вилояти раҳбари лавозимидан озод этилди

237

 

 

Давлат раҳбари Садир Жапаров Нурлан Дардановни президентнинг Талас вилоятидаги ваколатли вакили лавозимидан озод қилди. Президент маъмурияти йиғилишидан сўнг у фармонни имзолади. 

Йиғинда Ақилбек Жапаров давлат раҳбарига Дардановни ўз вазифасини тўлиқ бажармагани ва ишидаги камчиликлари учун ишдан бўшатишни таклиф қилган.

Дарданов бу лавозимга ўтган йилнинг март ойида тайинланган эди.