19 июлда Ўш шаҳар мэриясида МХДҚ етакчиси Қамчибек Ташиевнинг иштирокида сел оқибатларига тезкор чора кўриш бўйича йиғин ўтди.
Йиғинда компенсация тўлаб бериш топширилди:
▫️ вафот этган 25 кишининг оиласига — 1 млн сомдан;
▫️ яшаш учун хавфли деб топилган бузилган уйларнинг эгаларига — 1 млн сомдан;
▫️ бузилган уйларнинг эгаларига — 500 минг сомдан;
▫️ марказий бозор савдогарларига — 100 минг сомдан.
Бундан ташқари, Оқбура сойига ноқонуний қурилган кўприкларнинг бари бузилиб, сойнинг сув-санитария зонасида ноқонуний қурилишга рухсат берган етакчиларнинг жавобгарлиги кўриб чиқилади.
Шу билан бирга, тегишли органларга табиий офатларнинг олдини олиш учун икки ой ичида марказий бозорни кўчириш топширилди.
14 июлда Ўш вилоятида ва Ўш шаҳрида қаттиқ сел келган. ФВВнинг маълумотига кўра, сел беш кишининг ўлимига сабаб бўлди. Натижада, тўрт кишидан иборат оила вафот этди: 6,10 ва 19 ёшдаги уч қизи билан 44 ёшдаги аёл. Уларни «Мўл-Булоқ» дам олиш жойидаги сел олиб кетган. Вафот этган бешинчи киши — 39 ёшдаги аёл. Уни сел Ўшнинг марказий бозоридан олиб кетган.