Пастки қисми оқ, тепаси қизил - Олимпия терма жамоасининг тантанали либоси

85

21 июль куни Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) мамлакат олимпия терма жамоаси Париждаги ўйинларга киядиган тантанали либосни тақдим этилди.

Спортчиларга Хитойнинг 361 Degrees компанияси томонидан спорт либослари тақдим этилди. Форма дизайни маҳаллий дизайнерлар: Сонун Нурманбетова, Алтинай Рисқулова, Салтанат Мамитова, Арановский Владимир Михайлович ва Нурсултон Муратовлар томонидан ишлаб чиқилган. Қайд этилишича, трикотаж кўйлак, юбка ёки шим, кўйлаги ва пойабзалдан иборат битта форманинг нархи 36 минг сомни ташкил қилади.

«Форма Қирғизистон давлат байроғи рангларини акс эттиради ва ҳар қандай об-ҳавода спортчиларга қулайлик ҳамда функционалликни таъминлайди. Форма, жумладан, пойабзал ҳам тўлиқ маҳаллий ишлаб чиқарилган юқори сифатли материаллардан тайёрланган», — деб билдиришди МОҚдан.