Ўшда сув тошқини: Савдогар хусусий бозордагиларга ҳукумат ёрдам бермаётганидан шикоят қилмоқда

126

Қамчибек Ташиэв билан учрашгани келган савдогарнинг айтишича, мулозимга муаммоларини айтолмаганлар ҳам бор.

Унга кўра, Ташиев давлат жабрланганларга ёрдам беришини, аммо хусусий бозордагиларга ёрдам берилмаслигини айтган.

«Ҳусусий бозоридагиларга ҳам ёрдам бериш яхши бўларди. Сабаби савдо марказимизнинг орқа томони ҳам, олд томони ҳам яроқсиз, ойналари синган», — дейди савдогарлардан бири.

Шунингдек, у баъзи савдогарлар савол бериш имкониятига эга бўлмай қолганини қўшимча қилди.

«Муҳтож одамлар вақтида йўқ бўлиб, учрашувга қатнаша олмай қолди. Қатнашганда ўз фикрларини айтган бўларди. Биргина мен эмас, менга ўхшаган қанда одамларнинг товарлари йўқ бўлиб кетган. Мулклари фойдаланишга ярамай қолган», — деди у.