Ўшдан Иссиқкўлга навбатдаги тўғридан-тўғри рейс очилди

255

Sky FRU авиакомпанияси Ўшдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейс очди. “Манас” аэропорти матбуот хизмати хабарига кўра, компания парвозларни душанба, сешанба, чоршанба ва пайшанба кунлари амалга оширади.

Бир кун аввал ширкат самолёти билан Иссиқкўл аэропортига дастлабки 153 нафар йўловчи қўнган бўлса, яна 153 нафари худди шу рейс билан Ўш халқаро аэропортига учиб кетди.