Фанлар академиясининг собиқ ходими Қорабоев МХДҚга сўроққа чақирилди

325
Сурат Жоомарт Қорабоевнинг Facebook саҳифасидан олинди.

«Қилим шами» инсон ҳуқуқлари ташкилоти Миллий фанлар академиясининг собиқ ходими, фаол Жоомарт Қорабоев сўроқ учун  Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига чақирилганини билдирди.

Фаол нима учун сўроққа чақирилгани ҳозирча номаълум.Махсус хизматдан эса бу бўйича маълумот олишнинг иложи бўлмади.

Қорабоев Фейсбукдааги саҳифасида ҳукуматни танқид қилувчи билдирувларни қилиб келади. У академия мутахассислари  жиноий ишлар бўйича экспертизаларни МХДҚнинг кўрсатмаси билан ёзишини айтиб чиққан. Шунингдек, у бундай экспертиза ўтказган ходимларда сертификат йўқлигини қўшимча қилган.