Қурмонқул Зулушев «Кўк бўри» федерацияси президенти лавозимини тарк этди

308

Ташкилот хабарига кўра, аввалроқ федерация эксперти Рамис Кудайбергенов Зулушев билан учрашиб, Қозоғистонда бўлиб ўтадиган Кўчманчилар ўйинларига тайёргарлик ҳақида гапириб берган эди. Шундан сўнг, белгиланган вақтдан кечикиб кетгани учун қўшимча мутахассислар зарурлигини билдирди.

Зулушев бу фикрга қўшилишини ва ташкилотга  «ёш ва кучли раҳбар» кераклигини айтди. Шундан сўнг у бу лавозимга Айбек Абилқосимовни тавсия қилди.

Абилқосимовнинг ташкилот раҳбари лавозимига номзоди 17 июль куни ташкилотнинг янги президенти сайланадиган Кўк бўри федерацияси конференциясида расман тақдим этилади. Унгача федерация витсе-президенти Нурлан Мақсутов президент вазифасини бажаради.

Қурмонқул Зулушев шу йилнинг апрель ойида Кўк бўри федерацияси президенти этиб сайланган эди. У 2020 йил октабридан 2024 йил июнигача бош прокурор лавозимида ишлаган.