TezJet компаниясининг Жалолобод, Баткенга рейслари амалга оширилмаётгани айтилди

111

«Азаттык» TezJet компаниясининг самолётлари Жалолобод ва Баткен вилоятларига икки кундан бери учмай, рейслар «Манас» халқаро аэропортининг ёпилганидан олиб қолинганини ёзди.

Маълумотга кўра, Бишкек — Жалолобод, Бишкек — Баткен, Бишкек — Раззақов рейслари бўйича чипта олиб олган йўловчиларга ҳеч қандай маълумот жўнатилмаган. Компаниядан бу бўйича маълумот олишга имкон бўлгани йўқ.

1 июлда Бишкекдан Раззақовга йўл олган самолёт ярим йўлдан пойтахтга қайтган. Унга қадар, 13 июнда Жалолободга жўнаган самолёт ҳам манзилига етмай қайта келган.

Ҳозирча «Манас» халқаро аэропортидан рейсларнинг жадвалидан олингани ҳамда самолётларнинг манзилига етмай ортга қайтгани бўйича маълумот беришганича йўқ.