Бишкекда тез ёрдам хизматининг шифокорига ҳужум бўлгани хабар қилинди. Милиция текширмоқда

284

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати воқеа 30 июнь куни содир бўлганини маълум қилди.

Маълумотларга кўра, тез ёрдам хизматига боланинг қорни оғриётгани ҳақида қўнғироқ келиб тушган. Шу жойга борган шифокор уни кўриб, касалхонага ётқизишга ҳожат йўқлигини айтади. Аммо боланинг онаси бунга қарши бўлиб, аввалига шифокорни ҳақорат қилган, кейин эса унга ҳужум қилган.

Воқеа жойига иккинчи тез ёрдам гуруҳи борган. Шифокор олган жароҳатлари туфайли ҳушини йўқотган. Бош мия чайқалиши ва танасидаги кўкаришлар билан касалхонага ётқизилган. Жабрланувчи ҳомиладор бўлиб, ҳомила тушиши хавфи бўлган.

Вазирликнинг қайд этишича, шифокор унга ҳужум қилган аёл устидан милицияга ариза билан мурожаат қилган. Воқеа юзасидан Ленин тумани милицияси тергов олиб бормоқда.