БМТнинг бош котиби Антониу Гутерриш Қирғизистонга келди

275

Уни «Иссиқкўл» халқаро аэропортидан вазирлар маҳкамаси етакчисининг ўринбосари Эдил Байсалов кутиб олди.

Президент администрациясининг ташқи сиёсати бўлимининг етакчиси Муратбек Азимбакиевнинг айтишича, Садир Жапаров билан Антониу Гутерриш Қирғизистоннинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини муҳокама қилишади.

«Томонлар тўлиқ халқаро кун тартибини — ҳудудий масалаларнинг доирасида ҳамкорлик қилишни, минтақа хавфсизлигини ҳамда Қирғизистоннинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини муҳокама қилишади. Бошқача айтганда, БМТнинг асосий кун тартибига киритилган барча масалалар кўриб чиқилади», — деди Азимбакиев.