МХДҚ: 1 минг 100 тоннадан ортиқ олтин рудасини ноқонуний сотиш гумони билан уч киши қўлга олинди

229
Сурат: Гумонланувчилар

Жалолобод вилоятининг Чотқол туманидаги «Сарай-Сай» конидан кўлам 1 минг 100 тоннадан ортиқ олтин рудани ноқонуний ташиб чиқишда гумонланиб уч киши қўлга олинди.

МХДҚнинг маълумотига кўра, гумонланувчилар рудани сохта ҳужжатлар билан Қораболта тоғ-кон комбинатига сотишни кўзлашган.

Мазкур факт бўйича жиноят иши қўзғалиб, 25 июнда воқеага гумонланиб 3 киши қўлга олинди.

«Қўлга олинганлар ўз жиноятларини тан олиб, 27 июнда Бишкек шаҳрининг Биринчи Май туман судининг қарори билан қўлга олинганларнинг икки нафари МХДҚнинг тергов қамоғига киргизилди», — деб билдиришди махсус хизматдан.