Жалолободда сув тошқини натижасида бир ўсмир ҳалок бўлди, 300 та хонадон вақтинча бошқа жойга кўчирилди. Бу ҳақда Фавқулодда ҳолат вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотларга кўра, 17 июнь куни соат 17:30да кучли ёмғир туфайли Ноокен туманининг икки қишлоғида сув тошқини содир бўлган, Эски-Қўчқор-Ота қишлоғида 10 ёшли болани оқиб кетган. Унинг жасади маҳаллий аҳоли томонидан соат 19:10 да топилиб, қариндошларига топширилган.
Бўстон, Эски-Қўчқор-ота қишлоқларидаги жами 2643 хонадондан иборат 300 нафар аҳоли вақтинча хавфсиз жойга кўчирилди.
Бундан ташқари, сел сувлари Бишкек-Ўш автомобиль йўлининг 518-километрининг 1 километрини қоплаган. Соат 21:10 да тозаланиб, йўл бир томонлама очилди.
Сув тошқини оқибатларини бартараф этиш учун маҳаллий қутқарувчилар, техника, «Қирғизнефтгаз» корхонаси, Ички ишлар вазирлиги, Фуқаро мудофаа хизматлари, Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари жалб қилинган.