Президент тадбиркорлар ва инвесторлар ҳуқуқини ҳимоя қилишни кучайтиришни таклиф қилди

362

Президент Садир Жапаров «Тадбиркорлар ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ташаббускори бўлди.

Унга кўра, қонуний тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилган шахсларга қўйиладиган жарима миқдори 100 минг сомдан 150 минг сомгача оширилади.

Қолаверса, қонунни бузган тадбиркорларни зудлик билан ҳибсга олиш ўрнига уларни электрон кузатув, гаров, уй қамоғи каби усуллардан фойдаланиш тавсия этилади. Бу ташаббус тадбиркорларни асоссиз ҳибсга олишдан ҳимоя қилиш мақсадида кўтарилаётгани айтилди.